Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

14- февралдан "Uzbekistan Airways" ходимлари янги формада иш бошлайди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.02.2020 7220 Yangiliklar

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси матбуот хизмати ҳабарига кўра 2020-йил 14 февралдан бошлаб учувчилар ва  борткузатувчилар янги формада фаолият олиб боришни бошлайди.  Бу сўнгги 15 йил ичида самолёт экипажи қиёфасида рўй бераётган кескин ўзгаришдир.  Кийимлардаги асосий ранг қуюқ аквамарин ва терракота рангларидир. 

Қизлар учун юбка,  шим,  блузкалардан иборат бўлган,  икки хил рангли янги тўплам тақдим этилган.  Пиджакнинг астарлари  терракота рангида бўлиб,  логотип тасвири туширилган.  Аксессуарлар сифатида бош кийим,  матоли ва чарм қўлқоплар,  соч турмаги яратиш учун матоли эластик тасмаси ва икки хил рангдаги бўйин шарфлари киритилган.  Блузкалар ва бўйинбоғлардаги безаклар шарқона услубда яратилган.  Қишки ёмғирпўш- палтоси ечиб олинадиган изоляцияланган астарга эга.

Эркак-борткузатувчи ходимлари учун тўплам қуюқ кулранг рангдаги уч қисмли костюм кўринишида,  қуюқ аквамарин безаклари билан тақдим этилади.  Бош кийим тўқ кул рангда кумуш безак билан безатилган.

Учувчилар учун костюмлар олдинги рангида қолдирилган.  Брендли тугмалар ва эксклюзив галстуклар яратилди.

“Мато турли иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда танланган.  Лойиҳада маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этишди.  Матоларни танлаш ва асосий тўпламнинг биринчи партиясини тикиш Туркиянинг "Дресс Бест Униформс" компанияси томонидан амалга оширилди”,- дейилади авиакомпания хабарида.