Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчилар диққатига!!!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.12.2019 7889 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сонли “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга миллий ташувчилардан 2020 йил учун буюртмаларни онлайн тарзда қабул қилишни бошлади.

Энди сиз Республикамизнинг исталган ҳудудидан, ўзингиз учун қулай бўлган вақтда аризаларни электрон тарзда жўнатиш имконига эгасиз.

Бунинг учун сиз вазирликнинг mintrans.uz расмий веб-сайтига кириб, интерактив хизматлар бўлимидан халқаро рухсатномаларга онлайн ариза бериш қисмини танлайсиз. 

Эслатиб ўтамиз ушбу тизмдан халқаро йўналишда юк ташиш учун лицензияга эга бўлган ташувчилар фойдалана олишади.

Йиллик эҳтиёж бўйича буюртманомаларни онлайн топширмаган ташувчилар 2020 йил учун хорижий/кўп томонлама рухсатнома бланкларининг автоматлаштирилган тақсимоти жараёнида иштирок эта олмайди.

Буюртманомаларни 2019 йил 31 декабр кунига қадар топширишингизни сўраймиз.