Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Чартер рейслар орқали Истанбул ва Москвадан 677 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.06.2020 5660 Yangiliklar

 

Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш мақсадида тасдиқланган чртер рейслар жадвалига мувофиқ 1-2 июнь кунлари Тошкент – Истанбул – Тошкент, Тошкент – Москва – Тошкент йўналишларида амалга оширилган парвозлар орқали 677 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Бугун, Тошкент – Шаржа – Тошкент ҳамда Тошкент – Москва – Тошкент йўналишларида чартер қатновлари амалга оширилиши белгиланган.

Эртага, 4 июнь куни эса Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида чартер рейси бадарилади.