Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир тадбир ўтказилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.12.2019 9206 Yangiliklar

13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида ишчи ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди. Бу жараёнда ҳар бир фуқаро Конституцияни билиб ва унга амал қилиб яшаши, кундалик турмуши ва оилавий фаровонлигининг калити эканлиги таъкидланди.

Мазмун-моҳиятига кўра, ушбу ҳужжат мамлакат, унинг фуқаролари ҳаётида жуда муҳим ва катта аҳамиятга эгадир. Зеро, айнан конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуаси бўлиб ҳисобланади.

1992 йил 8 декабрда XII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида қабул қилинган Конституциямиз мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Бу йил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги барча ҳудудларда кенг нишонланмоқда.

Мамлакатимиз Бош қомусида жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиши ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар белгилаб берилган. Амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилинади.

Тадбирда шунингдек, муҳим сиёсий жараён 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига бўладиган сайловлар борасида ҳам сўз борди. Хусусан, сайлов қонунчилигидаги энг муҳим жиҳатлар ҳақида ходимларга тушунча берилди. Янги қабул қилинган Сайлов кодекси тўғрисида атрофлича маълумот берилди.