Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Карантин муддати тугаган юртдошларимиз махсус йўловчи поездида ўз манзилларига етказиб қўйилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
31.03.2020 9428 Yangiliklar

Аввал хабар қилинганидек, янги турдаги коронавирус инфекцияси  COVID-19 нинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилган эди. Жумладан, Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвия давлатидан қайтган 175 нафар киши Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда “Косонсой” сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эдилар. Бугун улар карантин муддатини тамомладилар.

14 кун мобайнида карантин кузатувида бўлган 212 нафар юртдошларимиздан 187 нафари республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилишлари инобатга олиниб, улар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Наманган-Тошкент-Ургенч” йўналишида ҳаракати йўлга қўйилган 901-сонли махсус йўловчи поездида ўз яшаш манзилларига етказиб қўйилади.

Тўлиқ дезинфекцияланган вагонлардан ташкил топган мазкур йўловчи поезди 31 март куни соат 09: 00 да Наманган темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлади, ҳаракат жадвалига кўра 1 апрел куни соат 14: 57 да Урганч вокзалига кириб боради.