Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон юк машиналарини Грузия-Туркия чегараси орқали ўтказиш тикланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.04.2020 5647 Yangiliklar

Коронавирус тарқалишини камайтириш борасида кўрилаётган шошилинч чоралар сабабли Туркия ҳудудига миллий юк ташувчиларимизнинг кириши чекланган эди.

Мазкур масалани ҳал этиш борасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Туркия ва Грузиянинг масъул вазирлик ва идоралари билан музокаралар олиб борди. Музокаралар якунида ушбу масла ижобий ҳал этилди.

Туркия томонидан олинган маълумотга кўра ўзбекистонлик автоташувчилар Туркия ҳудудига Ўзбекистондан чиққан кунларидан бошлаб 14 кунлик муддат тугаганидан кейин киритилади.

Туркия Божхона идораси ва Савдо вазирлиги 2020-йил 30-март кечасидан бошлаб Ўзбекистон юк ташувчи транспорт воситаларини киритиш тикланганлигини тасдиқлади.  Бугунга қадар Грузия-Туркия чегарасини 50 дан ортиқ юк транспортлари кесиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Анқара ва Боку шаҳарларидаги элчихоналари вазиятни назоратга олган,  давлатлараро чегарада 14 кунлик муддат тугашини кутаётган ўзбекистонлик ҳайдовчилар билан алоқада бўлиб турибди.

Хорижий давлатлар ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг чет элдаги элчихоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида ташкил этилган оператив штабларга мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.