Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ЎММ “Ўқув-машғулот маркази” масъулияти чекланган жамиятга айлантирилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.11.2019 6837 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5584-сонли Фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 19 ноябрдаги № 76К-ПО буйруғи билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ЎММ “Ўқув-машғулот маркази” масъулияти чекланган жамиятга айлантирилди. 

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси корхоналарининг ўқув муассасаларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига ва 2019 йил 20 ноябрдаги "Ўқув-машғулот маркази" МЧЖнинг аризасига мувофиқ, "Ўзавиация" томонидан жорий йилнинг 20 ноябрь куни қайта расмийлаштирилди ва 1-У сонли Сертификати берилди.

Берилган сертификатга мувофиқ “Ўқув-машғулот маркази” МЧЖ қуйидаги курсларни ўтказиш ҳуқуқига эга: 

Учувчилар, борт кузатувчилар ва ҳаво ҳаракатини бошқариш диспечерлари учун дастлабки машғулотлар:

Boeing 757/767/787, Airbus  320, Ан-2, Ми-8 МТВ-1 ҳаво кемаларида учувчиларни қайта тайёрлаш;

Boeing 757/767/787, Airbus  320 ҳаво кемаларида борт кузатувчиларни қайта тайёрлаш;

 Boeing 757/767/787, Airbus  320, Ан-2, Ми8 МТВ-1 ҳаво кемаларининг учиш таркиби;

Ил-76ТД, Ил-114-100, Ан-2, Ми8 МТВ-1 ҳаво кемаларининг муҳандис-техник ходимлари.