Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.04.2020 8676 Yangiliklar

Ҳурматли тадбиркорлар энди Сиз ўз маҳсулотингизни “Навоий” халқаро аэропортидан чартер рейслар орқали дунёнинг исталган мамлакатига юборишингиз  мумкин.

Бунда экспорт маҳсулотлари саноқли соатлар ичида имтиёзли тарифлар асосида етказиб берилади.

Тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида шу ернинг ўзида божхона органлари томонидан товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви куну-тун амалга ошириб келинмоқда.

Юк ташиш учун мўлжалланган самолётлар:

2 та Боинг-737-300 (юк кўтариш хажми - 16 тонна, сиғими - 107 метр куб )

1 та Боинг-747-400 (юк кўтариш хажми - 100 тонна, сиғими - 750 метр куб )

1 та Боинг-747-200 (юк кўтариш хажми - 30 тонна, сиғими - 200 метр куб )

 

Мурожаат учун телефонлар:

Халқаро рейслар юзасидан: +78-770-31-94, +99897-228-47-99

Телеграм: +99897-228-47-99

 

Божхона расмийлаштируви юзасидан:

+78-770-32-52, +99891-339-76-97

Телеграм: +99897-488-44-22