Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент - Андижон - Тошкент: қўшимча йўловчи поезди қатнови бошланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.05.2020 6371 Yangiliklar

 

2020 йил 26 май кунидан бошлаб Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 62/61-сонли йўловчи поезди ҳаракати қайта тикланди. 

Мазкур поезд қатнови Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартибига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда. 

Йўловчилар чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилишлари мумкин,   фақат поездга чиқишдан олдин йўл варағини тўлдиришлари ва Вақтинчалик ўрнатилган тартибга хамда санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.