Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Uzbekistan Airways Фарғона ва Бухоро шаҳарларига қўшимча қатновлар жорий этмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.12.2019 6520 Yangiliklar

Uzbekistan Airways авиакомпанияси янги йил байрами арафасида маҳаллий йўналишлар Фарғона ва Бухоро шаҳарларига қўшимча қатновлар жорий этишини маълум қилди. 

Қатновлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади.

2019 йил 31 декабрь куни “Тошкен-Фарғона-Тошкент” йўналиши бўйича HY085/086 қатнови Airbus A320 самолётида амалга оширилади.

Тошкентдан учиш: 09:00. Фарғонага қўниш: 09-50.

Фарғонадан учиш: 10:30. Тошкентга қўниш: 11:20.

2019 йил 31 декабрь куни “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналиши бўйича

HY023/024 қатнови Airbus A320 самолётида амалга оширилади.

Тошкендан учиш: 09:30. Бухорога қўниш: 10:40

Бухородан учиш: 11:20. Тошкентга қўниш: 13:20.

Қўшимча маълумотлар учун телефон (78) 140-02-00.