O' Z B E K I S T O N   R E S P U B L I K A S I
T R A N S P O R T   V A Z I R L I G I

Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

16 Jan

Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири Очилбой Раматов юртимизга ташриф буюрган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда ушбу банк билан ҳамкорликда устувор тармоқларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Жаҳон банки билан ҳамкорликда юртимиз транспорт инфратузилмалари аэропортлар, автомобиль йўллари қурилиши ва реконструкция қилиниши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига тўҳталиб ўтилди.

Сирил Мюллер Жаҳон банки шу вақтга қадар Ўзбекистонда асосан автомобиль йўллари қурилиши соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга молиявий кўмак кўрсатиб келганини таъкидлаб ўтди.  Ва Жаҳон банки ҳозирда Ўзбекистонда аэропортлар инфратузилмасини модернизациялаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири Очилбой Раматов бугунги кунда Жаҳон банки иштирокида юртимизда 40 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилаётгани қолаверса, фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилишини айтиб ўтди.   

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа мақолалар

03 Apr

Президент: халқимиз кўп асрлик тарихида не-не қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтган​

Президент: халқимиз кўп асрлик тарихида не-не қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтган​

02 Apr

Замонавий технология ва янги имкониятлар тадбиркорликнинг ривожи йўлида

Замонавий технология ва янги имкониятлар тадбиркорликнинг ривожи йўлида

Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Аъзо бўлиш