Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тендерлар

“Автомобил транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (738-сон, 06.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 - йил 1- январдан 1- мартгача йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали бириктириш бўйича электрон тизим тест режимида жорий этилади.

2022 - йил 1 - мартдан шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади.

Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендер ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Қарор билан тендерни ўтказиш тартибига оид низом тасдиқланди. Низомда тендер таклифларига қўйиладиган талаблар, ғолибларни аниқлаш, шартнома тузиш ва бошқа қоидалар белгиланди.

Тасдиқланган Низомга мувофиқ:

тендер ғолибига шартнома ва гувоҳномалар электрон тарзда ахборот тизими орқали тақдим этилади.

2022 - йил 1 - июлгача ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш контсептсияси ишлаб чиқилади.