Click to listen highlighted text!

Skip links

Taxliliy ma’lumotnoma

image_pdfimage_print

Экспортга юкланаётган товарлар таннархида транспорт харажатларининнг улуши

Транспорт вазирлиги Экспортни ривожлантириш ва импортни оптималлаштириш бошқармаси томонидан республикамиздан экспортга юкланаётган товарлар таннархида транспорт харажатларининнг улуши хорижий мамлакатлар билан солиштирилган ҳолда таҳлил қилинди.

  1. Мева-сабзавот маҳсулотлари (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди бўйича 07 ва 08 гуруҳ).

2018 йилда жами қиймати 874,5 млн. долларга тенг 1 млн. 230 минг тонна маҳсулот экспорт қилинган бўлиб, 1 тонна мева-сабзавот маҳсулотининг мамлакатимиздаги ўртача экспорт нархи 711 долларни ташкил этди. Ушбу маҳсулотларни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 130 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, мева-сабзавот маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 841 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши эса ўртача 15,5 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Ўзбекистондан бу турдаги маҳсулотлар асосан Қозоғистон (584,7 минг тн, улуши 45,7 %), Россия (238,2 минг тн, 19,4 %) ва Қирғизистон (88,2 минг тн, 7,2 %) мамлакатларига экспорт қилинган бўлиб, товарлар асосан автомобиль (823,3 минг тн., улуши: 66,8%) ва темир йўл (404,7 минг тн., 32,8%), шунингдек, ҳаво (4,7 минг тн., 0,4 %) транспортида ташилган.

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда бу турдаги маҳсулотларни энг кўп Испания
(17,8 млрд. долл., жаҳондаги улуши 9,1 %), Хитой (15,8 млрд. долл., 8,1 %) ва Голландия (14,8 млрд. долл., 7,6 %) мамлакатлари экспорт қилган.

Жумладан, Испанияда мева-сабзавот маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 1 012 долларни ташкил этди. Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 55 доллар сарфланиб, мева-сабзавот маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 1 067 долларга тенг бўлди, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши эса ўртача 5,4 фоизни ташкил этди.

Хитойда мева-сабзавот маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 268 долларни ташкил этди. Маҳсулот хорижий бозорларга етказиб берилиши учун транспорт харажатларига ўртача 46 доллар сарфлангани ҳисобга олинса, мева-сабзавот маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 1 556 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 3,5 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Голландия мева-сабзавот маҳсулотларини ўртача 1 343 доллардан экспорт қилди. Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 53 доллар сарфланиб, мева-сабзавот маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 1 396 долларга тенг бўлди ҳамда товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 3,8 фоизни ташкил этди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари алоҳида турлар кесимида таҳлил қилинса қуйидагиларни кўриш мумкин:

1.1. Ўзбекистон 2018 йилда жами қиймати 46 млн. 635 минг долларга тенг 61 минг 417 тонна томат маҳсулоти (ТИФ ТН коди бўйича 0702 гуруҳ) экспорт қилган бўлиб, 1 тонна маҳсулотнинг мамлакатимиздаги ўртача экспорт нархи 759 долларни ташкил этди. Ушбу маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 105 доллар сарфланиб, томат маҳсулотининг чет элга етказиш ўртача нархи 864 долларга тенг бўлди ва товарнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 12 фоизни ташкил этди.

Бу турдаги маҳсулотлар асосан Қозоғистон (31,9 минг тн, улуши 52%), Россия (25,3 минг тн 41%) ва Қирғизистонга (3,9 минг тн. 6%) экспорт қилинган бўлиб, товарлар асосан автомобиль (36 минг тн., 58,7%) ва темир йўл (25,2 минг тн., 41,1%), шунингдек, ҳаво (141,8 тн., 0,2%) транспортида ташилди.

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда бу турдаги маҳсулотларни энг кўп Мексика (1,8 млн. тн, 2,2 млрд. долл., жахондаги улуши 23,7%), Голландия (1 млн. тн, 1,9 млрд. долл., 20,1%) ва Испания (0,8 млн. тн, 1,1 млрд. долл., 11,5%) мамлакатлари экспорт қилган.

Жумладан, Мексикада томат маҳсулотининг ўртача экспорт нархи 1 234 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан АҚШ (1,8 млн. тн, 2,2 млрд. долл., улуши 99,7%), Канада (3,9 минг тн, 5,1 млн. долл., 0,2%) ва Япония (990 тн, 1,2 млн. долл., 0,1%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 53 доллар сарфлангани ҳисобга олинса, томат маҳсулотининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 1 287 долларга тенг бўлганини, товарнинг четга етказишдаги таннархида транспорт харажатлари улуши ўртача 4,12 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Голландияда томат маҳсулотининг ўртача экспорт нархи 1 770 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Германия (432,3 минг тн, 919,2 млн. долл., улуши 47,9%) , Буюк Британия (197,2 минг тн, 334,2 млн. долл., 17,4%) ва Швеция (60,6 минг тн, 89,6 млн. долл., 4,7%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 50 доллар сарфланиб, томат маҳсулотининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 1 820 долларга тенг бўлган ва товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 2,75 фоизни ташкил этган.

Испанияда томат маҳсулотининг ўртача экспорт нархи 1 348 долларни ташкил этган ва маҳсулот асосан Германия (196 минг тн., 297,6 млн. долл., улуши 27,2%), Франция (127,3 минг тн., 152,9 млн. долл., 17%) ва Буюк Британия (112 минг тн., 143,5 млн. долл., 13,1%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 55 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, томат маҳсулотининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 1 403 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 3,92 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

1.2. 2018 йилда Ўзбекистондан жами қиймати 18 млн. 246 минг долларга тенг 106 минг 268 тонна пиёз маҳсулоти (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди бўйича 0703 гуруҳ) экспорт қилинган бўлиб, 1 тонна маҳсулотнинг мамлакатимиздаги ўртача экспорт нархи 171 долларни ташкил этганини кўришимиз мумкин. Ушбу маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 96 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, пиёзнинг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 267 долларга тенг бўлганини, товарнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши эса ўртача 35,96 фоизни ташкил этгани кузатиш мумкин.

Бу турдаги маҳсулотлар асосан Қозоғистон (75,4 минг тн., улуш: 71%), Россия (10,4 минг тн., 10%) ва Афғонистонга (6,6 минг тн., 6 %) экспорт қилинган бўлиб, товарлар асосан темир йўл (78,9 минг тн, улуши: 74,3%) ва автомобиль (27,2 минг. тн., 25,6%), шунингдек, ҳаво (6,9 минг. тн., 0,1 %) транспортида ташилган.

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда бу турдаги маҳсулотларни энг кўп Хитой (2,8 млн. тн., 1,9 млрд. долл., жахондаги улуши 32,9 %), Голландия (1,6 млн. тн., 0,8 млрд. долл., 14 %) ва Испания (526 минг. тн., 0,5 млрд. долл., 7,9 %) мамлакатлари экспорт қилган.

Жумладан, Хитойда пиёз маҳсулотининг ўртача экспорт нархи 692 долларни ташкил этган ва маҳсулот асосан Вьетнам (430,4 минг тн., 552,8 млн. долл., улуши 28%), Индонезия (575,6 минг тн., 291 млн. долл., 14,7%) ва Япония (360,9 минг тн., 215,6 млн. долл., 10,9%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 48 доллар сарфланган бўлиб, пиёз маҳсулотининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 740 долларга тенг бўлган ва товарнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 6,49 фоизни ташкил этган.

Голландияда пиёз ўртача 514 доллардан экспорт қилинган. Маҳсулот асосан Германия (148 минг тн., 123,1 млн. долл., улуши 14,7%), Буюк Британия (191,4 минг тн., 100 млн. долл., 12%) ва Бельгияга (118,4 минг тн., 69 млн. долл., 8,3%) экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижга етказиш учун транспорт харажатларига ўртача 55 доллар сарфланиб, етказиб берилган товарнинг ўртача нархи 569 долларга, етказиб берилган товар таннархида транспорт харажатлари улуши эса 9,67 фоизга тенг бўлган.

Испания пиёз маҳсулотини ўртача 906 доллардан экспорт қилган. Маҳсулот асосан Германия (118,1 минг тн., 97 млн. долл., улуши 20,4%), Буюк Британия (121 минг тн., 78 млн. долл., 16,5%) ва Францияга (54,9 минг тн., 67 млн. долл., 14,1%) экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатига ўртача 55 доллар сарфлангани ҳисобга олинса, пиёз маҳсулотининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 961 долларга тенг бўлганини, товарнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатлари улуши эса ўртача 5,72 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

1.3. Ҳисобот даврида жами қиймати 248 млн. 761 минг долларга тенг 166 минг 625 тонна шафтоли, олча ва гилос, ўрик, нектарин маҳсулотлари (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди бўйича 0809 гуруҳ) экспорт қилинган бўлиб, 1 тонна маҳсулотнинг мамлакатимиздаги ўртача экспорт нархи 1 493 долларни ташкил этганини кўришимиз мумкин. Ушбу маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 104 доллар сарфлангани ҳисобга олинса, маҳсулотларнинг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 1 597 долларга тенглигини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатлари улуши ўртача 6,5 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Бу турдаги маҳсулотлар асосан Қозоғистон (97 минг тн., улуш: 58%), Россия (44,1 минг тн., 27%) ва Қирғизистонга (24 минг тн., 14 %) экспорт қилинган бўлиб, товарларнинг асососий қисмини автомобилда (152,7 минг тн., улуши: 92%) ва темир йўлда (13 минг тн., 8%), шунингдек, ҳаво (0,8 минг тн., %) транспортида ташилган.

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда бу турдаги маҳсулотларни энг кўп Чили (402,7 минг тн., 1,4 млрд. долл., жахондаги улуши 21 %), Испания (954,5 минг тн., 1,3 млрд. долл., 19%) ва Гонконг (200 минг тн., 0,8 млрд. долл., 12 %) мамлакатлари экспорт қилган.

Жумладан, Чили мамлакатида шафтоли, олча ва гилос, ўрик, нектарин маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 3 460 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Хитой (214,5 минг тн., 1,1 млрд. долл., улуши: 75%), АҚШ (66 минг тн., 110 млн. долл., 8%) ва Бразилия (25,5 минг тн., 40 млн. долл., 3%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 55 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, шафтоли, олча ва гилос, ўрик, нектарин маҳсулотлари маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 3 515 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 1,58 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Испания мамлакатида шафтоли, олча ва гилос, ўрик, нектарин маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 1 346 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Германия
(272 минг тн., 381 млн. долл., улуши: 30%), Франция (173,5 минг тн., 217 млн. долл., 17%) ва Буюк Британия (84,7 минг тн., 143,5 млн. долл., 11,2%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 55 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, шафтоли, олча ва гилос, ўрик, нектарин маҳсулотлари маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 1 401 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 3,92 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Гонконг мамлакатида шафтоли, олча ва гилос, ўрик, нектарин маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 3 780 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Хитой
(200 минг тн., 756,5 млн. долл., улуши: 99,7%), Макао (252 тн., 1,3 млн. долл., 0,2%) ва Сингапур (42 тн., 220 минг долл., 0,1%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотларни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 25 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, шафтоли, олча ва гилос, ўрик, нектарин маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 3 805 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,66 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

  1. Пахтадан тайёрланган ип-калава ва мато маҳсулотлари (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди бўйича 52 гуруҳ (5201, 5202 дан ташқари)

Олиб борилган таҳлилга кўра, 2018 йилда жами қиймати 766 млн. 933 минг долларга тенг 296 минг 836 тонна маҳсулот экспорт қилинган бўлиб, 1 тонна ушбу маҳсулотнинг мамлакатимиздаги ўртача экспорт нархи 2 584 долларни ташкил этганини кўришимиз мумкин. Ушбу маҳсулотларни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 99 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, маҳсулотларнинг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 2 683 долларга тенглигини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 3,7 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Пахтадан тайёрланган ип-калава ва мато маҳсулотлари алоҳида турлар кесимида таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди:

2.1. 2018 йилда жами қиймати 698 млн. 360 минг долларга тенг 273 минг 627 тонна пахтадан тайёрланган ип-калава маҳсулоти (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди бўйича 5205 гуруҳ) экспорт қилинган бўлиб, 1 тонна маҳсулотнинг мамлакатимиздаги ўртача экспорт нархи 2 552 долларни ташкил этганини кўришимиз мумкин. Ушбу маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 98 доллар сарфлангани ҳисобга олинса, ип-калава маҳсулотининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 2 650 долларга тенглигини, товарнинг чет элга етказиб беришдаги таннархда транспорт харажатларининг улуши ўртача 3,7 фоизни ташкил этганини кўришиммиз мумкин.

Бу турдаги маҳсулотлар асосан Хитой (121,4 минг тн., улуши: 44%), Россия (82,6 минг тн.,30%), Туркия (38,7 минг тн., 14 %) экспорт қилинган бўлиб, товарларнинг асососий қисмини автомобиль (272,2 минг тн., улуши: 99%) ва темир йўл (1,3 минг тн., 1%), шунингдек, ҳаво (0,2 тн., 0,%) транспортида ташилган.

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда бу турдаги маҳсулотларни энг кўп Хиндистон (1,2 млн. тн., 3,8 млрд. долл., жахондаги улуши 28,3%), Вьетнам (775 минг тн., 2,2 млрд. долл., 16,8%) ва Хитой (275 минг тн., 1,2 млрд. долл., 9,4 %) мамлакатлари экспорт қилган.

Жумладан, Хиндистон мамлакатида пахтадан тайёрланган ип-калава маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 3 147 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Хитой (412,5 минг тн., 1,1 млрд. долл., улуши: 30%), Бангладеш (230,6 минг тн., 757,4 млн. долл., 19,7%) ва Покистон (68,6 минг тн., 230,2 млн. долл., 6%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 59 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, пахтадан тайёрланган
ип-калава маҳсулоти маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 3 206 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 1,86 фоизни ташкил этгани кўринади.

Вьетнамда пахтадан тайёрланган ип-калава маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 2 960 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Хитой (680 минг тн., 1,9 млрд., долл., улуши: 87,4%), Корея Республикаси (39 минг тн., 120,3 млн. долл., 5,2%) ва Туркия (10,5 минг тн., 36,8 млн. долл., 1,6%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 30 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, ип-калава маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 2 990 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 1,01 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Хитойда ип-калава маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 4 619 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Гонконг (59 минг тн., 271 млн. долл., улуши: 21,3%), Филиппин (63 минг тн., 225,4 млн. долл., 17,7%) ва Бангладеш (33,2 минг тн., 173,1 млн. долл., 13,6%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 43 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, ип-калава маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 4 662 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,93 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

2.2. 2018 йилда жами қиймати 57 млн. 533 минг долларга тенг 19 минг 595 тонна пахтадан тайёрланган мато маҳсулоти (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди бўйича 5208 гуруҳ) экспорт қилинган бўлиб, 1 тонна маҳсулотнинг мамлакатимиздаги ўртача экспорт нархи 2 936 долларни ташкил этганини кўришимиз мумкин. Ушбу маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 105 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, пахтадан тайёрланган мато маҳсулотининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 3 041 долларга тенглигини, товарнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 3,45 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Бу турдаги маҳсулотлар асосан Россия (10,5 минг тн., улуши: 54%), Польша (2,4 минг тн.,12%), Қозоғистон (1,6 минг тн., 8 %) экспорт қилинган бўлиб, товарларнинг асососий қисмини автомобиль (19,2 минг тн., улуши: 97%) ва темир йўл (568 тн., 3%) транспортида ташилган.

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда бу турдаги маҳсулотларни энг кўп Хитой (870 минг тн., 7,5 млрд. долл., жаҳондаги улуши 57,1%), Хиндистон (1,2 млн. тн., 1,1 млрд. долл., 8,3%) ва Италия (15,8 минг тн., 505 млн. долл., 4,7 %) мамлакатлари экспорт қилган.

Жумладан, Хитой мамлакатида пахтадан тайёрланган мато маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 8 663 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Бангладеш (95,4 минг тн., 891 минг долл., улуш: 11,8%), Филиппин (78,1 минг тн., 846,3 млн. долл., 11,2%) ва Вьетнам (60,1 минг тн., 674,2 млн. долл., 8,9%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 52 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, пахтадан тайёрланган мато маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 8 715 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,6 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Хиндистонда пахтадан тайёрланган мато маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 4 316 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Бангладеш (16,3 минг тн., 130,2 млн., долл., улуши: 11,9%), Шри Ланка (22,4 минг тн., 105,2 млн. долл., 9,6%) ва Сенегал (21,4 минг тн., 80,6 млн. долл., 7,4%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 39 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, пахтадан тайёрланган мато маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 4 355 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,9 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Италияда юқоридаги маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 31 856 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Руминия (2,2 минг тн., 54,2 млн. долл., улуши: 10,7%), Франция (1,7 минг тн., 45,3 млн. долл., 9%) ва Туркия (788 тн., 36,7 млн. долл., 7,3%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 41 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, пахтадан тайёрланган мато маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 31 897 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,13 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

III. Кийим-кечак маҳсулотлари (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди бўйича 61 гуруҳ).

2018 йилда жами қиймати 262 млн. 675 минг долларга тенг 36 минг 699 тонна кийим-кечак маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб, 1 тонна ушбу маҳсулотнинг мамлакатимиздаги ўртача экспорт нархи 7 158 долларни ташкил этганини кўришимиз мумкин. Ушбу маҳсулотларни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 87 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, кийим-кечак маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 7 245 долларга тенглигини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 1,2 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Кийим-кечак маҳсулотлари алоҳида турлар кесимида таҳлил қилинганда қуйидагиларни кўриш мумкин:

3.1. 2018 йил жами қиймати 33 млн. 937 минг долларга тенг 3 минг 415 тонна аёллар ва қизлар кийимлари (костюм, кўйлак, юбка, шим, комбинезон, бридж ва шорт) маҳсулотлари (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди бўйича 6104 гуруҳ) экспорт қилинган бўлиб, 1 тонна маҳсулотнинг мамлакатимиздаги ўртача экспорт нархи 9 937 долларни ташкил этган. Ушбу маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 90 доллар сарфлангани ҳисобга олинса, маҳсулотнинг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 10 027 долларга тенглигини, товарнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,9 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин;

Ушбу маҳсулотлар асосан Россия (1.9 минг тн., улуши: 58%), Қозоғистон (756 тн., 22%), Қирғизистон (441 тн., 13 %) экспорт қилинган бўлиб, товарларнинг асососий қисмини автомобиль (3,3 минг тн., улуши: 99%) ва ҳаво йўл (44 тн., 3%) транспортида ташилган.

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда бу турдаги маҳсулотларни энг кўп Хитой (1,1 млн. тн., 14,5 млрд. долл., жаҳондаги улуши 39,4%), Германия (0,4 млн. тн., минг1,9 млрд. долл., 5,2%) ва Туркия (0,7 млн. тн., 1,2 млрд. долл., 3,4 %) мамлакатлари экспорт қилган.

Жумладан, Хитой мамлакатида аёллар ва қизлар кийимлари (костюм, кўйлак, юбка, шим, комбинезон, бридж ва шорт) маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 13 057 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан АҚШ (200 минг тн., 3,2 млрд. долл., улуши: 22,4%), Гонконг (51 минг тн., 1,1 мллрд. долл., 7,9%) ва Япония (52 минг тн., 1 млрд. долл., 6,9%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 44 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу турдаги маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 13 101 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,34 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Германия мамлакатида юқорида таъкидланган маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 40 201 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Швейцария (2,8 минг тн., 329 минг., долл., улуши: 17,4%), Польша (6,2 минг тн., 226 минг. долл., 12%) ва Франция (6,5 минг тн., 212,6 минг. долл., 11,2%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 45 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, ва қизлар кийимлари (костюм, кўйлак, юбка, шим, комбинезон, бридж ва шорт)маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 40 246 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,11 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Туркияда юқоридаги маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 17 428 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Германия (9,2 минг тн., 257,7 млн. долл., улуши: 20,8%), Испания (10 минг тн., 206 млн. долл., 16,6%) ва Буюк Британия (7,3 минг тн., 179,5 млн. долл., 14,5%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 25 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, пахтадан тайёрланган
аёллар ва қизлар кийимлари (костюм, кўйлак, юбка, шим, комбинезон, бридж ва шорт) маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 17 453 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,14 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

3.2. 2018 йилда жами қиймати 92 млн. 586 минг долларга тенг 13 минг 565 тонна майка, фуфайка маҳсулотлари (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди бўйича 6109 гуруҳ) экспорт қилинган бўлиб, 1 тонна маҳсулотнинг мамлакатимиздаги ўртача экспорт нархи 6 825 долларни ташкил этганини кўришимиз мумкин. Ушбу маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 83 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, маҳсулотнинг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 6 909 долларга тенглигини, товарнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 1,2 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин;

Маҳсулотлар асосан Россия (5,2 минг тн., улуши: 38%), Қозоғистон (4 минг тн., 30%), Қирғизистон (3,4 тн., 26 %) экспорт қилинган бўлиб, товарларнинг асососий қисмини автомобиль (13,4 минг тн., улуши: 99%) ва ҳаво йўл (95 тн., 1%) транспортида ташилган.

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда бу турдаги маҳсулотларни энг кўп Хитой (463 минг тн., 8 млрд. долл., жаҳондаги улуши 17,1%), Туркия (136 минг тн., 2,8 млрд. долл., 6%) ва Германия (75минг тн., 2,5 млрд. долл., 5,3 %) мамлакатлари экспорт қилган.

Жумладан, Хитой мамлакатида майка, фуфайка маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 17 260 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан АҚШ (99 минг тн., 1,8 млрд. долл., улуши: 22,6%), Япония (75,5 минг тн, 1,6 мллрд. долл., 20,2%) ва Гонконг (19,2 минг тн., 0,5 млрд. долл., 6,4%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 46 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, майка, фуфайка маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 17 306 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,26 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Туркия мамлакатида юқорида таъкидланган маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 20 506 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Германия (22,1 минг тн., 646,4 минг., долл., улуши: 23,1%), Буюк Британия (15 минг тн., 400 минг. долл., 14,3%) ва Испания (13,6 минг тн., 294 минг. долл., 10,5%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 25 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, майка, фуфайка маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 20 531 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,12 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Германияда юқоридаги маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 33 435 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Австрия (9,5 минг тн., 313,6 млн. долл., улуши: 12,5%), Швейцария (3,4 минг тн., 295 млн. долл., 11,8%) ва Франция (8,1 минг тн., 291,5 млн долл., 11,6%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 40 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, майка, фуфайка маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 33 475 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,12 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

3.3. Ҳисобот даврида жами қиймати 28 млн. 319 минг долларга тенг 2 минг 410 тонна свитер, пуловер, кардиган, нимча маҳсулотлари (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди бўйича 6110 гуруҳ) экспорт қилинган бўлиб, 1 тонна маҳсулотнинг мамлакатимиздаги ўртача экспорт нархи 11 752 долларни ташкил этганини кўришимиз мумкин. Ушбу маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 100 доллар сарфлангани ҳисобга олинса, маҳсулотнинг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 11 852 долларга тенглигини, товарнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,84 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Бу турдаги маҳсулотлар асосан Россия (1,8 минг тн., улуши: 75%), Қозоғистон (266 тн., 11%), Белоруссия (102,8 тн., 4 %) экспорт қилинган бўлиб, товарларнинг асососий қисмини автомобиль (2,37 минг тн., улуши: 98%) ва ҳаво йўл (36,8 тн., 2%) транспортида ташилган.

Қайд этиш лозимки, 2018 йилда бу турдаги маҳсулотларни энг кўп Хитой (951 минг тн., 18,1 млрд. долл., жаҳондаги улуши 32%), Гонконг (72,4 минг тн., 3,25 млрд. долл., 5,7%) ва Италия (38,5 минг тн., 3,20 млрд. долл., 5,6 %) мамлакатлари экспорт қилган.

Жумладан, Хитой мамлакатида свитер, пуловер, кардиган, нимча маҳсулотлари маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 19 046 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан АҚШ (272,3 минг тн., 4,9 млрд. долл., улуши: 27,4%), Япония (114,7 минг тн, 2,4 млрд. долл., 13,4%) ва Гонконг (60 минг тн., 1,3 млрд. долл., 7,2%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 46 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, свитер, пуловер, кардиган, нимча маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 19 092 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,24 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Гонконг мамлакатида юқорида таъкидланган маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 44 891 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан АҚШ (29,4 минг тн., 1,3 млрд. долл., улуш: 40%), Япония (7,2 минг тн., 328 млн. долл., 10,1%) ва Германия (5 минг тн., 216,2 млн. долл., 6,7%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 47 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, свитер, пуловер, кардиган, нимча маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 44 938 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,10 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Италияда юқоридаги маҳсулотларининг ўртача экспорт нархи 83 171 долларни ташкил этган ва маҳсулотлар асосан Франция (5,4 минг тн., 440,8 млн. долл., улуши: 13,7%), Германия (5,1 минг тн., 368 млн. долл., 11,5%) ва Буюк Британия (3,2 минг тн, 288,1 млн долл., 9%) мамлакатларига экспорт қилинган.

Маҳсулотни хорижий бозорларга етказиб бериш учун транспорт харажатларига ўртача 47 доллар сарфланганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу турдаги маҳсулотларининг чет элга етказиб бериш ўртача нархи 83 218 долларга тенг бўлганини, товарларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида транспорт харажатларининг улуши ўртача 0,06 фоизни ташкил этганини кўришимиз мумкин.

Хулоса

Хорижий бозорларга экспорт қилинаётган товарларининг таннархида транспорт харажатлари улушини камайтириш юзасидан.

Таҳлиллар натижасига кўра, мамлакатимизда транспорт харажатларининг улуши арзон турдаги маҳсулотларнинг чет элга етказиб беришдаги таннархида юқорилиги, қиммат маҳсулотлар таннархида эса нисбатан пастлигини кузатиш мумкин.

Хорижий мамлакатларда эса, маҳсулотларни экспортга ташишда энг арзон транспорт – денгиз транспортидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Шунингдек, маҳсулотларни ишлаб чиқаришда (етиштиришда) тежамкор ва замонавий технологиялар қўлланилиши натижасида юқори сифат ва қийматга эга товарлар экспорт қилинади. Шу сабабли, маҳсулотни етказиб беришдаги транспорт харажатлари улуши жуда ҳам паст.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда экспорт ва транспорт соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон, “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон ҳамда “Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4353-сон қарорлари қабул қилиниши натижасида миллий экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари парки қувватини ошириш, маҳаллий ташувчилар фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлар жадаллаштирилди.

Шу билан бирга, юртимизда олиб борилаётган хом-ашё экспортини камайтириш ва чуқур қайта ишланган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўпайтириш сиёсати натижасида, келгусида хорижий бозорларга етказиб берилаётган экспорт товарларининг таннархида транспорт харажатлари улушининг мунтазам равишда пасайиб бориши тенденциясини кузатишимиз мумкин бўлади.

Зеро, юқорида қайд этилганидек ўртача экспорт нархи паст бўлган маҳсулотларни экспорт қилиш ўрнига, юқори қўшилган қийматга эга, инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (компьютер, телевизор, телефонлар ва ҳоказо) экспорт қилиш мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожига улкан ҳисса қўшади.

Шунингдек, Транспорт вазирлиги ўз олдига жорий йил якуни бўйича шу каби таҳлилларни ўтказиш, уларни 2018 йилги кўрсаткичлар билан солиштириш ҳамда
2020 йилда соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чораларни белгилаб олиш вазифаларини қўйган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Транспорт вазирлиги томонидан хорижий бозорларга етказиб берилаётган экспорт товарларининг таннархида транспорт харажатлари улушини пасайтириш бўйича тегишли ишлар, жумладан:

– хорижий мамлакатлар мутасадди идоралари билан ҳамкорликда транзит харажатларини камайтириш;

– мамлакатимиз географик жойлашувини инобатга олган ҳолда янги оптимал транспорт коридорларини (йўналишлар) очиш;

– логистика марказлари ва транспорт корхоналарининг фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этилишини таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллий ташувчиларни экспорт ва импорт юклари билан таъминлаш юзасидан.

Мамлакатимизнинг экспорт, импорт ва транзит юклари ташувининг маҳаллий
ва хорижий автотранспорт корхоналари кесимидаги таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда миллий ташувчиларга яратилаётган қулайликларга қарамасдан, мамлакатимиз юк ташувида хорижий транспорт корхоналарининг улуши ҳанузгача юқори эканлиги кузатилмоқда.

Хусусан, 2018 йил якунига кўра юртимиздан жами 97 542 та автотранспорт воситасида экспортга 1 млн 959 минг тонна юк ташилиб, шундан миллий ташувчилар томонидан 49 880 та автотранспорт воситасида 975 минг тонна (юк ташувидаги улуш 49,8%), хорижий ташувчилар томонидан 47 662 та автотранспорт воситасида 984 минг тонна (50,2%) юк ташуви амалга оширилган.

Шунингдек, ушбу даврда юртимизга жами 166 006 та автотранспорт воситасида
3 млн 219 минг тонна импорт юклари ташилиб, шундан миллий ташувчилар томонидан 78 377 та автотранспорт воситасида 1 млн 601 минг тонна (юк ташувидаги улуш
49,7 фоиз), хорижий ташувчилар томонидан 87 629 та автотранспорт воситасида
1 млн 618 минг тонна (50,3%) юк ташуви амалга оширилган.

Бундан ташқари, 2018 йилда мамлакатимиз ҳудуди орқали жами
31 260 та автотранспорт воситасида 612 минг тонна транзит юклари ташилиб, шундан миллий ташувчилар томонидан 2 499 та автотранспорт воситасида 46 минг тонна (юк ташувидаги улуш 7,5%), хорижий ташувчилар томонидан 28 761 та автотранспорт воситасида 566 минг тонна (92,5 %) юк ташуви амалга оширилди.

Мамлакатимиз юк ташувида хорижий транспорт корхоналарининг улуши юқорилиги сабаблари ўрганилганда, қуйидагилар:

– миллий ташувчилар томонидан хорижий мамлакатларга юкларни ташишда, фақат бир томонга юк билан таъминланганлиги, ортга қайтишда юксиз, бўш қайтаётганлиги сабабли транспорт хизматларининг нархи хорижий ташувчиларникига нисбатан юқори ҳамда ортиқча вақт сарфланаётганлиги сабабли меҳнат унумдорлиги пастлиги;

– хорижий ташувчилар импорт юкларини мамлакатимизга ташиб, ортга юксиз, бўш қайтмаслик мақсадида, миллий экспорт қилувчи корхоналарининг юкларини жуда арзон нархларда олиб кетаётганликлари маълум бўлди.

Ушбу ҳолат миллий юк ташувчиларнинг хорижий юк ташувчилар билан нарх бўйича рақобатлаша олмаётганлигига сабаб бўлмоқда.

Кўрсатиб ўтилган муаммоларни ҳал этиш мақсадида, мутасадди вазирлик
ва идоралар билан биргаликда экспорт ва импорт қилувчи корхоналар ҳамда миллий ташувчилар ўртасида интеграциялашган транспорт хизматларини кўрсатиш электрон тизимини яратиш ҳамда автотранспорт воситалари орқали экспорт ва импорт операцияларини амалга оширувчи барча корхоналарни ушбу тизимдан фойдаланишга тўлиқ жалб этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ушбу тизим яратилиши орқали, миллий юк ташувчилар нафақат хорижий мамлакатларга боришда, балки ортга қайтишда ҳам тўлиқ юк билан таъминланадилар. Бунинг натижасида, кўрсатилаётган транспорт хизматлари таннархининг пасайишига, сарфланадиган вақтнинг тежалишига, хизматлар шаффофлилигига, шунингдек, миллий ташувчиларнинг хорижий ташувчилар билан рақобатлаша олишига эришиш мумкин бўлади.

 

Муаллифлар:
Анвар Қосимов, Умархон Ахмадов, Саркор Исмоилбеков

 

Мақолани тайёрлашда Давлат божхона қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси, шунингдек, www.trademap.org ва www.searates.com веб-сайтлари маълумотларидан фойдаланилди.

Мақоладаги маълумотлардан қисман ёки тўлиқ фойдаланилганда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлдаги “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида” ЎРҚ-42-сон Қонунининг 26-моддасига биноан муаллифлар номи кўрсатиб ўтилиши лозим.

Размер шрифта
Контраст
Click to listen highlighted text!