O' Z B E K I S T O N   R E S P U B L I K A S I
T R A N S P O R T   V A Z I R L I G I

БАРЧА ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

БАРЧА ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси қуйидаги объектлар бўйича тендер  эълон  қилади:

  1. Объект номи: 4Р 90б "Қарши ш. - Бешкент ш. - Қамаши қ. - Касби қ. - Косон ш. а/й дан Қарши аэропортига кириш" а/й нинг 0-6 км қисмини тўла таъмирлаш.

        Жойлашган ҳудуд: Қашқадарё вилояти

        Объектнинг бошланғич нархи:  18 301 402 898 сўм.

        Қурилиш муддати: 16 ой. 

        Лот рақами: http://dxarid.uzex.uz/ru/tender2/lot/7047037/

 

  1. Объект номи: 4Р47 "Булунғур ш.-Ургут ш.-М39 автойўли" автомобиль йўлининг 53-60 км қисмини тўла таъмирлаш

        Жойлашган ҳудуд: Самарқанд вилояти

        Объектнинг бошланғич нархи: 25 846 622 494 сўм.

        Қурилиш муддати: 28 ой. 

        Лот рақами: http://dxarid.uzex.uz/ru/tender2/lot/7047043/

 

 

      Буюртмачи: “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” Давлат унитар корхонаси (Тошкент шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68-уй.)

       Тендер ташкилотчиси: Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Танлов савдоларини ташкил этиш Тошкент шаҳар консалтинг маркази. Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 6 уй, 705 хона, тел: Парманов Улугбек, +99899 484-56-66

        Молиялаштириш манбаси: Давлат бюджети.

  • Тендер иштирокчилари иш (хизмат) ларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларнинг мавжудлигига, мутахассисларнинг етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала лаёқати ваколатларига эга ва тажрибали бўлишлари шарт.
  • Таклифларни баҳолашда Тендер иштирокчиларининг (оферент) тендер таклифлари (оферта) қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган импорт қилувчиларнинг товар (иш, хизмат) лари қўшилган қиймат солиғи суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.
  • Иштирокчи тендерда қатнашиш тўғрисидаги таклифи ва тендер ҳужжатлари бўйича сўровномалар билан тендер ташкилотчиси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Танлов савдоларини ташкил этиш Тошкент шаҳар консалтинг марказига қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 6 уй, 705 хона, тел: 71-244-12-17.
  • Тасдиқланган тендер ҳужжатлари билан танишиш учун буюртмачи томонидан жойлаштириладиган давлат харидлари бўйича махсус ахборот https://dxarid.uzex.uz/ порталидан юклаб олишлари мумкин.

Тендер ташкилотчисига таклифларни махсус ахборот порталида тендер эълон қилинган кундан бошлаб 30 календарь куни ичида Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 6 уй, 705 хона, тел: 71-244-12-17; e-mail: tender_tash@bk.ru манзилга топшириш лозим. Тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати 2020 йил 15 октябрь куни соат 17:00 гача.

  • Таклиф (оферталар) очилиши https://dxarid.uzex.uz/ махсус ахборот порталида эълон чоп этилган кундан бошлаб 30 кундан кейин, қуйидаги манзилда ўтказилади: Тошкент шаҳар, Мустақиллик шох кўчаси, 68-уй мажлислар зали.
Дўстларингизга улашинг:

Бошқа мақолалар

03 Mar

Ривожланган транспорт йўлаклари иқтисодий юксалишнинг муҳим омили

Ривожланган транспорт йўлаклари иқтисодий юксалишнинг муҳим омили

02 Mar

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими

Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Аъзо бўлиш