Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Андижонда бўш вагонларнинг темир йўл изидан чиқиб кетгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий изоҳ

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.12.2019 5690 Yangiliklar

Бугун, 12 декабрь куни "Қўқон-МТУ" унитар корхонасига қарашли Пайтуғ станцияснинг "Пайтуг ГТЦ" шахобча йўлида  6 та бўш ва 7 та юкланган жами 13 та вагонларнинг қочиш ҳолати содир бўлди, натижада учта вагон боши берк йўлига чиқиб, иккита бўш вагоннинг изидан чиқишига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолатнинг дастлабки сабаби, мустаҳкамланган вагонларнинг бўшаши ва паст томонга, боши берк йўл томон ҳаракатланиб кетишидир. Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган айрим маълумотлар, яъни воқеа Андижон – Қўқон йўналишининг асосий йўлида содир бўлгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқдир. Вагон қочиши шахобча йўлида рўй бериб, асосий эксплуатацион темир йўлларининг фаолиятига таъсир кўрсатмаган. Шунингдек, воқеа ноқулай об-ҳаво шароити туман тушиши сабабли рўй бермаган. Қолаверса, баъзи бир ОАВларда ҳодисага алоқаси бўлмаган расмлар тақдим этилмоқда.