Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Бухоро вилояти: Зарар етказилган объектларга кўмак ва ёрдам

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.05.2020 5569 Yangiliklar

Маълумки, жорий йилнинг 27 апрел куни Бухоро вилоятида бўлиб ўтган кучли шамол ва ёмғир оқибатида ижтимоий соҳа объектлари ва қатор турар-жой массивлари жиддий зарар кўрган. Мамлакатимизнинг кўплаб ташкилотлари ва корхоналари қаторида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли Тошкент, Қарши, Қўқон, Бухоро ва Термиз минтақавий темир йўл узелларининг таркибий бўлинмалари ходимлари Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларидаги таъмирлаш ишларида фаол иштирок этмоқда.

1340 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар, шу жумладан бошқарув таркибидан ташкил топган штаб гуруҳи катта зарар етказилган 15 та объектни тиклаш ишларида салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Асосий ишлар зарар кўрган инфратузилма ва аҳоли яшаш уйларнинг яроқсиз ҳолга келган том қисмларни демонтаж қилиш, шунингдек, том қисмни тўлиқ тиклаш бўйича амалга оширилмоқда.

- Бизнинг иш штабимизга бириктирилган объектларнинг бугунги кунгача том қисмларни таъмирлашда жами 34360 метр квадратда 17896 дона шифер қўйди, 5962, 5 метр стропила, 17434 метр рейка ва ёғочли устунлар ўрнатилди, 3949 метр квадрат профнастил янгиланган ва 600 метр квадрат полизол ва битум билан қопланди, - дейди Қарши вагон депосининг ишлаб чиқариш бўлими муҳандис-қурувчи Чаҳбоз Жўраев. – Бундан ташқари, бизнинг ишчи-ходимларимиз аҳоли истиқомат қиладиган уй-жойларнинг ҳовлисида шикастланган деворларни ҳам қуриш ва таъмир ишларини бажармоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур хайрия ишларда иштирок этаётган ишчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Кунига уч маҳал иссиқ овқат ташкил этилмоқда. Ҳар бир темирйўлчининг саломатлиги назорат остида, шу жумладан, короноврус COVID-19 ни аниқлаш учун мунтазам равишда тестлар ўтказилмоқда. Қурувчиларнинг ҳимояси учун барча зарур чора-тадбирлар қатъий амалга оширилмоқда. Уларнинг барчаси ишчи кийими ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.