Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Чартер рейслар орқали Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш давом этмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.05.2020 6343 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун тасдиқланган чартер рейслар жадвалига кўра 28 май куни Uzbekistan airways авиакомпанияси Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида парвозни амалга оширди. Мазкур чартер рейслари орқали жами 464 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.   

Шу бугунги кунга қадар ушбу ҳафтада Екатеринбург, Москва, Санкт-Петербург, Ростов-Дон ва Истанбул шаҳарларига жами 5 та чартер рейси амалга оширилиб, 1294 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди.

Хориждан қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказларига жойлаштирилмоқда.

Бугун 29 май куни Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент ва Тошкент – Москва – Тошкент йўналишларида чартер рейслари амалга оширилади.

30 май куни эса Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида чартер қатновини амалга ошириш белгиланган.