Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

МДҲ Ҳукуматлараро Йўлчилар Кенгаши котибияти раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.02.2020 5398 Yangiliklar

21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ҳукуматлараро Йўлчилар Кенгаши котибияти раҳбари Бури Каримов билан учрашув ўтказди.

Учрашувда МДҲ Ҳукуматлараро Йўлчилар Кенгаши котибияти ва МДҲнинг транспорт бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаши қўшма йиғилишини ўтказиш шунингдек, жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари Россия Федерациясининг Саратов шаҳрида “Автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш учун технология ҳамда ускуналар” мавзусида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган халқаро илмий-амалий конференция юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур конференцияда МДҲ Ҳукуматлараро Йўлчилар кенгаши фаолияти билан боғлиқ масаллар, халқаро транспорт коридорлари ва МДҲ давлатларининг халқаро автомобиль йўллари ҳолати ва уларни яхшилаш, йўл хўжалиги соҳасидаги муаммолар ечими каби масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган.

Учрашувда шунингдек, жорий йилнинг август ойида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ҳукуматлараро Йўлчилар Кенгаши котибияти ва қатор вазирликлар билан ҳамкорликда Эрон, Арманистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали Халқаро автосаёҳат (автокарвон) ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.