Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун чартер рейслар ташкил қилинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.05.2020 5567 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан 2020-йил 8-10-май кунлари Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳарларидан 800 дан ортиқ ҳамюртларимиз чартер рейслар орқали ватанимизга олиб келинди.

11-май куни Франкфурт шаҳридан чартер рейс орқали 168 нафар юртдошимизнинг келиши кутилмоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан ҳамюртларимизни бошқа давлатлардан ватанга қайтариш учун авиарейслар ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.