Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ТАЙИНЛОВ: Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.04.2020 3934 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори билан Чориев Жасурбек Эргашевич Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ж.Чориев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган.

Жасурбек Эргашевич Чориев 1978 йил Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 1997 йил халқаро иқтисодий алоқалар мутахассислиги бўйича бакалавр даражасига эга бўлган. 1997-2000 йилларда АҚШнинг Боулдер шаҳридаги Колорадо университетида таҳсил олган.  2003 йили Тошкент давлат авиация институтида авиация менджменти йўналиши бўйича магистрлик даражасига эга бўлган.