O' Z B E K I S T O N   R E S P U B L I K A S I
T R A N S P O R T   V A Z I R L I G I

Тошкент метрополитени

Тошкент метрополитени

Тошкент метроси 1977 йилда Марказий Осиёда биринчи бўлиб ишга туширилган. Айни пайтда фаолият кўрсатиб келаётган Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод тармоқларининг умумий узунлиги 36, 2 км. ни ташкил этади. Жами 29 стансиядан иборат ер ости тизими гўзаллиги ноёб ва ўзига ҳосдир.

Тошкент метрополитени ҳар куни тонги 05: 00 (Юнусобод йўналишида 06: 00)дан 00: 00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади. Шаҳар кўчаларида Метро бекатларига тушиш жойлари “М” белгиси билан ажратилган.

Бугунги кунда Тошкент метрополитенини кенгайтириш бўйича 3 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Булар, умумий узунлиги 54,8 километрни ташкил этувчи ер усти халқа метро йўлини қуриш, Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилишида узунлиги 2,93 километрдан иборат 2 та – “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатларини барпо этиш ҳамда узунлиги 7,1 километр бўлган Сирғали линияси қуриш бўйича ишлар жадал давом этмоқда.

2025 йилга бориб Тошкент метрополитени яна 4 баробар катталашади ва пойтахт ер ости темир йўлларининг умумий узунлиги 157 километрни ташкил қилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа мақолалар

12 Aug

Карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди

Карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди

11 Aug

COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ КАРАНТИН ЧОРАЛАРИ ПАЙТИДА ЎЗБЕКИСТОНГА КИРИШ ВА ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

COVID-19 ПАНДЕМИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ КАРАНТИН ЧОРАЛАРИ ПАЙТИДА ЎЗБЕКИСТОНГА КИРИШ ВА ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Аъзо бўлиш