O' Z B E K I S T O N   R E S P U B L I K A S I
T R A N S P O R T   V A Z I R L I G I

8 июндан «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда жамоат транспорти сифатида автобуслар ҳаракатланишига рухсат берилди

05 Jun

8 июндан «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда жамоат транспорти сифатида автобуслар ҳаракатланишига рухсат берилди

 

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 8 июнидан  «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

 

  • автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

 

  • ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларни мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

 

  • автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

 

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади. Жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа мақолалар

23 Oct

Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб келиш учун навбатдаги автобуслар йўлга чиқди

Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб келиш учун навбатдаги автобуслар йўлга чиқди

23 Oct

Контейнер блокли поезд Хебей (Хитой)дан Тошкентга келмоқда

Контейнер блокли поезд Хебей (Хитой)дан Тошкентга келмоқда

Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Аъзо бўлиш