Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фарғонада карантинда бўлган 71 нафар ватандошимиз уйига кузатилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.04.2020 5366 Yangiliklar

Бугун, 22 апрель куни Фарғона вилояти Олтиариқ тумани фахрийлар сонаторийсида 14 кунлик карантин муддатидан сўнг 71 нафар юртдошларимизда ўта хавфли юқумли касаллик аломатлари аниқланмаганлиги сабабли уларга уйларига қайтишларига рухсат берилди.

Юртдошларимиз Фарғона вилояти транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган, махсус дезинфекцияланган автобусларда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари назоратида темир йўл станциясига олиб келинди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан махсус ташкиллаштирилган поездда юртдошларимиз ўз манзиллари томон йўлга чиқишди.