Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Журналист ва блогерлар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимининг қандай ишлаши билан танишди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.01.2020 6340 Yangiliklar

Аввал хабар берганимиздек, бугунги кунда Тошкент шаҳар жамоат транспорти автобус ва метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини босқичма-босқич жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.  

Айни дамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобуслар электрон тўловларни қабул қилувчи мобил валидаторлар билан таъминланди ҳамда стационар валидаторларни автобус электрон тизимига интеграция қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, 3 январдан эътиборан махсус транспорт тўлов карталари сотувга чиқарилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 1000 дона карталар йўловчилар томонидан ҳарид қилиниб тўловларни амалга оширишда фойдаланилмоқда.  

Бугун Ягона умумреспублика процессинг марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этишнинг моҳияти, ундан кўзланган мақсад, келгусидаги режалар ва айни дамда тизимни амалиётга тадбиқ этиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда журналист ва блогерлар автоматлаштирилган тўлов тизими бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.  

Шу куни журналист ва блогерлар шаҳар автобусида автоматлаштирилган тўлов тизимининг ишлаш жараёнидан яқиндан танишиб, ягона транспорт карталаридан шахсан ўзлари фойдаланиб кўришди.