Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Муаммолар ва ечимлар: Транзит йўловчи поездларининг оғриқли нуқтаси

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.01.2020 5418 Yangiliklar

"Kun.uz" электрон янгиликлар сайти журналистлари томонидан Қозоғистон Республикаси орқали транзит ҳудудини кесиб ўтишда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ поездларининг йўловчилари учраган долзарб масала юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

https://kun.uz/38002386

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ икки мамлакат ҳукуматлараро комиссияларининг икки томонлама учрашувларида ушбу масалани бир неча бор кўтарган. Шартномаларга мувофиқ ушбу масалани ўрганиш мақсадида Ўзбекистон ташаббуси билан Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари вазирликлари ва идоралари ваколатли мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи ташкил этилди. 

Томонларнинг келишувига кўра, 2020 йил январь ойининг учинчи ўн кунлигида мазкур ишчи гуруҳ Қозоғистондаги темирйўлчи ҳамкасблари ва тегишли бўлинмалари билан қўшни давлат назорат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ ўрганиш ва қарорлар қабул қилиш учун учрашув режалаштирилган.

Ҳурматли йўловчилар! Эслатиб ўтамиз, сизга нисбатан қилинган таъмагирлик ҳолатлатида ёки ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ ҳар қандай вазият юзага келганда, +998-71-299-94-50 ишонч телефони орқали хабар қилишингизни сўраймиз. Бундан ташқари, Telegram  мессенжерида  @pastrans ҳаволасида мурожаат ёки шикоятингизни ёзишингиз мумкин.

http://railway.uz/uz/informatsionnaya_sluzhba/novosti/17491/