Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Олот ва Қоракўл туманларида ҳаёт изига тушмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.05.2020 7175 Yangiliklar

Бухоро вилоятида кузатилган кучли шамол оқибатлари жадаллик билан бартараф этилмоқда. Хусусан, Олот ва Қоракўл туманларида кўрилаётган чоралар натижасида ҳаёт изига тушмоқда.

Бугун қарийб 100 минг кишилик Олот туманининг ҳар бир кўчасида ишлар қизғин кетмоқда. Шу кунгача туман хонадонларига 60 минг 109 дона шифер, 637,3 метр куб тахта, 7 минг 785 метр квадрат профнастил, 3 минг 700 метр квадрат ойна маҳсулотлари олиб келиниб, қурилиш кетаётган хонадонларга тарқатилди.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси томонидан вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари ҳамда Сирдарё вилоятида юз берган табиий офат натижасида зарар кўрган аҳолига қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотларини ўз манзилларига етказиб бериш учун юк автотранспорт воситалари юборилмоқда.