Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қирғиз Республикасига гуманитар ёрдамнинг учинчи партияси етказилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.11.2020 4580 Yangiliklar

 

Қўшни давлатда мобил шифохона барпо этиш учун Ўзбекистондан Қирғиз Республикасига «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти кўмагида ихтисослаштирилган шифохона контейнерларининг иккинчи партияси етказиб берилди.

200 ўринга мўлжалланган 40 та шифохона контейнерлар ортилган поезд «Бишкек-1» темир йўл станциясига етиб келди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси в.б. Хасилов Х.Н. бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини Қирғиз Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Шадихонов К.Т.  ва "Қирғиз темир жоли" давлат корхонаси бош директори Дашков В.А. кутиб олишди.

Учрашув давомида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б. Хасилов Х.Н. ҳамда «Қирғиз темир жоли» давлат корхонаси бош директори Дашков В.А. ўзаро ҳамкорлик ва икки давлат темир йўлларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан биродар қирғиз халқини қўллаб-қувватлаш акция тадбири доирасида бундан аввал Қирғиз Республикасига 3000 тонна буғдой ва ихтисослаштирилган шифохоналарнинг битта партиясидан иборат гуманитар юк юборилган эди.