Халқимиз ҳамиша эзгуликка, яхшиликка интилиб яшайди. Шу боис ҳам юртимизда яхши кунлар, байрамлар бисёр. Ушбу байрамларнинг султони эса "Мустақиллик куни"дир.
Ҳар йили катта тантана ва кўтаринки рухда нишонланадиган мустақиллик байрамига ҳам саноқли кунлар қолди.
Албатта, ушбу байрамнинг қадр-қиммати биз учун бебаҳодир. Чунки, бунда истиқлол, дея жон фидо этган аждодларимизнинг рухи хукмрон.
Тилагимиз мустақиллигимиз абадий бўлсин. Уни асраб-авайлаш, унга фидо бўлиш ҳамиша барчамизга насиб этсин.
Азиз юртдошлар, қадрли ҳамшаҳарлар!
Тўйга тўёна билан деганларидек, "Тошкент метрополитени" УК ҳам байрам кунлари йўловчилар учун муносиб туҳфа ҳозирлади.
Жумладан, байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1,2 сентябр кунлари юртдошларимиз жамоат транспорти гултожи бўлган метродан бепул фойдаланишлари мумкин.
Азиз ватандош!
Бу улуғ кунлар нашидаси ҳамиша юртимиз ва ҳар бир хонадонда хукмрон бўлсин. Ватан истиқлол ва у берган имкониятлар ҳеч ҳам бизни тарк этмасин. Мустақиллик байрами муборак бўлсин.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати