Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

40А-сонли автобус йўналишига ўзгартириш киритилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.12.2019 5735 Yangiliklar

Аҳолидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларга асосан, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг 2019 йил 12 декабдаги 96-сонли буйруғига асосан 13 декабрь санасидан эътиборан 40А-сонли “Сергели 12-мавзеси – Тошкент вокзали АШБ” автобус йўналишининг ҳаракати Тошкент вокзали автошоҳбекатидан Туркистон – Ойбек – Нукус – Авлиё ота кўчалари бўйлаб, КҲАЙ ва Авлиё ота кўчалари кесишувчи чорраҳадан тўғрига, кейинги ҳаракатини ўз йўналиши бўйича давом эттирган ҳолда ташкил этилди.