Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент – Урганч ва Тошкент – Москва йўналишларида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.12.2019 6057 Yangiliklar

Янги йил ва байрам кунларида йўловчи поездларига бўлган талабнинг ортишини инобатга олиб, "Ўзтемирйўловчи" АЖ қўшимча рейслар ташкил этилаётганини маълум қилди.

Жумладан, жорий йил 16 декабрдан 2020 йил 7 январга қадар №556/555-сонли "Тошкент – Урганч – Тошкент" йўналишида қўшимча поезд йўлга қўйилади.

Шунингдек, 14 декабрдан 2020 йил 11 январга қадар №5/6-сонли "Тошкент – Москва – Тошкент" йўналишидаги поезднинг қўшимча қатнови ҳам йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, халқараро йўналишидаги поездларида, олдиндан сотиб олиш муддатига кўра чипта тарифининг 55% гача чегирма мавжуд.