Т/р |
Чора-тадбир мазмуни |
Амалга ошириш шакли ва механизми |
I. Транспорт тизимида масофадан туриб, шу жумладан мобиль иловалар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини кўпайтириш. |
1 |
“Тошкент транспорти” ва “АТТО” мобил иловаси имкониятларини такомиллаштириш. |
Янги хизмат турларини мобил иловаларда жорий қилиш. |
2 |
“Smart Bus Station” дастурий тизимида “Мобил илова” дастурини жорий қилиш орқали йўловчиларга чипта сотувида янада қулайликлар яратиш юзасидан барча зарурий чора тадбирлар амалга ошириш. |
1.“Uzavtovokzal Servis” ДУК тизимидаги автовокзал ва автостанцияларда чипта сотувини тўлиқ рақамлаштириш бўйича йўловчиларга чипта сотувида инсон омилини камайтириш. 2.Йўл ҳақи чипталари сотувида “онлайн мобил илова” тизимини жорий қилиш ишларини жадаллаштириш. 3. Smart Bus Station чипта сотув тизимини “Uzavtotrans Servic” МЧЖ учун ва ҳудудлардаги автовокзал ҳамда автостанцияларда жорий қилиш.
|
3 |
Республика (вилоятлар) картасида барча автовокзал ва автостанциялар жойлашуви, объект маълумотларини акс эттирувчи модул ишлаб чиқиш. |
Модулни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш. |
4 |
Янги брутто-шартнома тизими асосида йўналишларни ташувчиларга бириктириш учун “e-tender” тизимини такомиллаштириш. |
1. “E-tender” тизимини такомиллаштириш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. 2. Техник топшириқ асосида “E-tender” тизими зарур ўзгартиришларни киритиш.
|
5 |
Хорижий авиакомпанияларнинг мунтазам амалга ошириладиган парвоз жадвалларини идоралараро электрон келишиш “Форма Р” тизимини ишлаб чиқиш. Бунда, парвоз жадвалларини идоралараро келишиш рақамлаштириш орқали амалдаги ортиқча қоғозбозликлардан воз кечилади.
|
1. Тизимнинг техник ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Техник топшириқлар лойиҳаларининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини ўрнатилган тартибда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш. 3. Тизимни жорий қилиш ва амалиётга татбиқ этиш. 4. Ахборот тизимини ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш.
|
II. Транспорт тизимида давлат хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдорини камайтириш. |
6 |
Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахсларни лицензия варақлари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
III. Транспорт тизимида талаб қилинадиган ортиқча ҳужжатларни бекор қилиш. |
7 |
Транспорт соҳасидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳужжатлар хатловдан ўтказиш. |
1. Идоравий норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатларни хатловини ўтказиш ва ушбу ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш; 2. Хатлов натижасига кўра қуйидагилар бўйича тегишли таркибий бўлинмаларга кўрсатма чиқариш: эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган идоравий норматив-ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳужжатларни бекор қилиш; амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, идоравий норматив-ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; рус тилида қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳужжатларни давлат тилида ишлаб чиқиш; идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклига ўтказиш.
|
8 |
Темир йўл транспорти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни транспорт соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини инвентаризация ва мониторинг қилиш бўшлиқлар, қарама-қаршиликлар, коррупциоген омиллар ва бошқа ҳолатларни аниқлаш. |
1. Соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш; 2. Хатлов натижаларига асосан бугунги кунда эскирган, бир-бирига зид, коррупциоген ва такрорланувчи ҳужжатларни аниқлаш; 3. Темир йўл транспорти соҳасидаги ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш; 4. Бекор қилиниши, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш; 5. Амалга оширилган таҳлиллар натижасида таклифлар тайёрлаш.
|
IV. Транспорт тизимида талаб қилинадиган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнлари ва муддатларини кескин қисқартириш. |
9 |
“E-permit” лойиҳасини қўшни давлатлар Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон амалга ошириш ишларини ташкиллаштириш. |
1. Қўшни давлатлар Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон билан “E-permit” лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бориш. 2. Лойиҳани амалга ошириш бўйича техник шартларни тайёрлаш ва томонлар ўртасида келишиш. 3. Техник шартлар асосида дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва лойиҳани пилот шаклида амалга ошириш.
|
V. Шаффофликни ошириш. |
10 |
Жамоат транспорти ҳаракатини назорат этиш бўйича марказлаштирилган диспетчерлик тизимини ташкил этиш. |
1. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларида ташкил этиладиган автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Транспорт вазирлиги буйруғи билан тасдиқлаш. 2. Вазирликнинг Андижон, Наманган, Самарқанд, Қарши ва Хоразм вилоят ҳудудий транспорт бошқармаларида синов тариқасида диспетчерлик тизимини ташкил қилиш.
|
11 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш. |
1. Мазкур қарорга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 2. Қарор лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Келишилган қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
12 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
VI. Аҳоли ва тадбиркорлар билан доимий мулоқот майдончаларини ташкил этиш. |
13 |
Транспорт хизмати истеъмолчилари билан қайта алоқа ўрнатиш, транспорт соҳасидаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликнинг таклиф ва эътирозлари асосида амалга ошириш мақсадида “Менинг транспортим” мобил иловасини ишга туширсин. |
1. Дастур техник шартларини ишлаб чиқиш. 2.Техник шартлар асосида дастурни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.
|
14 |
Соҳада амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлардан аҳолини хабардор этиш, юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар, уларнинг муаммолари ечими юзасидан вазирлик томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тезкор маълумотлар етказиш мақсадида ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри мулоқот майдончаларини ташкил этиш. |
1.Тегишли мавзу юзасидан вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида (Telegram, Facebok, Instagram, YouTube) жонли мулоқот ва эфирлар ташкил этиш. 2.Долзарб мавзуларда мутахассислар иштирокида аудио ва видео подкастлар тайёрлаш. 3.Юк ва йўловчи ташиш соҳасида фаолият юритаётган энг илғор тадбиркорлар рейтингини эълон қилиб бориш. (Вазирлик номидан тақдирлаш)
|
15 |
“Транспорт соҳасида ҳуқуқий саводхонлик” рукни остида юк ва йўловчи ташиш соҳасида муносабатларни тартибга солувчи, йўловчиларнинг ҳуқуқ-манфаатлари юзасидан қонунчиликдаги тегишли нормалар мазмун моҳиятини тушунтиришни йўлга қўйиш. |
"Telegram"да ушбу рукн остида алоҳида канал ташкил этиш ва мунтазам равишда турли контентлар билан тўлдириб бориш. |
16 |
Соҳада қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирларни кучайтириш. |
Турли кўринишдаги медиа маҳсулотлар (репортаж, видеоролик, инфографика ва. ҳ.) |
17 |
Ҳудудларда жамоат транспорт тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва 2023 йилги режалар юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказиш. |
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва жамаотчилик фаоллари иштирокида матбуот анжуманлари ташкил этиш. |
18 |
Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи миллий ташувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш. |
"Telegram"даги “Юк ташувчилар билан мулоқот” гуруҳида соҳага доир ўзгариш ва янгиликлар, тегишли масалалар юзасидан долзарб хабарларни мунтазам бериб бориш, гуруҳ орқали келиб тушаётган мурожаатларни ўрганган ҳолда тегишли мутахассислар томонидан жавобларни ўз вақтида бериб бориш. |