Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Дарё транспорти

 

Дарё транспорти соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйҳати

 

1. “Кемаларни қуришда, ишлатишда, қайта таъмирлашда мажбурий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 141-сон қарори билан тасдиқланган.

2. “Ўзбекистон Республикасининг ички сув транспорти устави”. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 юл 25 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган.

3. Кемаларни рўйҳатга олиш қоидалари (рўйҳат рақами 2595, 2014 йил 17 июн).

4. Дарё транспортида юк ташиш қоидалари (рўйҳат рақами 2468, 2013 йил 13 июн).

5. “Ўзбекистон Республикаси ички кема йўлларида сузиш қоидалари”. (рўйҳат рақами 796, 1999 йил 9 июл).

6. Дарё транспортини техник ишлатиш қоидалари. (рўйҳат рақами 990, 2000 йил 6 декабр).

7. Ички сузиш кемалари томонидан ифлослантиришнинг олдини олиш қоидалари. (рўйҳат рақами 966, 2000 йил 8 сентябр).

8. Дарё портлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари (Меҳнат вазирининг 2002 йил 30 августдаги 133-сон буйруғи билан тасдиқланган).

9. “Автомобил ва дарё транспорти ходимлари учун бепул махсус кийим, пояфзал ва бошқа якка ҳимоя воситаларини беришни намунавий нормалари” (рўйҳат рақами 1511, 2005 йил 8 сентябр).

10. “Дарё транспорти ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари” (рўйҳат рақами 2067, 2010 йил 14 январ).

 

Дарё транспорти тўғрисида маълумотлар

Дарё транспорти бўлимининг Кемачилик инспексияси рўйҳатида Ўзбекистон Республикаси ички сув йўлларида ва сув хавзаларида фойдаланишда бўлган жами 224 та сув транспорти воситаси (кемалар) ҳисобга олинган, шундан:

Дарё транспорти бўлими Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Автомобил ва дарё транспортини ривожлантириш департаментининг таркибий тузилмаси ҳисобланади ва Транспорт вазирлиги фаолиятини дарё транспорти соҳаси бўйича масалалари билан таъминлайди.

 

Дарё транспорти бўлими таркибига қуйидаги бўлинмалар киради:


а) Ўзбекистон кемачилиги регистри (кейинги ўринларда – Регистр).
б) Кемачилик инспексияси.

Кемачилик регистри бош двигателининг қуввати 55 кВт ва ундан ортиқ бўлган ўзиюрар кемалар, юк кўтариш қуввати 80 регистр тонна ва ундан ортиқ бўлган ўзиюрмас кемалар ва сузувчи воситаларини классификатсия қилиш ва техник назорат олиб боришга ваколат берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Кемачилик инспексияси Ўзбекистон Республикасининг кема юрадиган ички сув йўлларида екология нормалари ва инсон ҳаётини муҳофаза қилинишига риоя етган ҳолда кемаларнинг ва сузувчи воситаларининг хавфсиз сузиши ва улардан белгиланган вазифаларга мувофиқ тўғри фойдаланиши, юкларнинг хавфсиз ва ишончли ташилишини назорат қилишга ваколат берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 

Дарё транспорти бўлими ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функсияларни амалга оширади: