Бошқарма вазирлик номидан авиация ҳодисаларини текшириш бўйича ваколатли орган вазифаларини бажаради ва текширув ўтказишда мустақил ҳисобланади.
Aвиация ҳодисалари ва инсидентлари бўйича текшируви ўтказишнинг ягона мақсади келажакда содир бўлиши мумкин бўлган авиация ҳодисаларининг олдини олишдан иборатдир.
Меъёрий ҳужжатлар:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАВО КОДЕКСИ.
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ ҲАВО КЕМАЛАРИ ПАРВОЗЛАРИНИНГ ХАФВСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА" Ўзбекистон Республикаси Вазирлирлар Маҳкамасининг Қарори.
"ФУҚAРО ҲAВО КЕМAЛAРИ БИЛAН СОДИР БЎЛГAН AВИAЦИЯ ҲОДИСAЛAРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИДA ТЕКШИРИШ ҚОИДAЛAРИНИ ТAСДИҚЛAШ ТЎҒРИСИДA" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори.
Ихтиёрий хабар бериш хизмати тартиби
Бизга хабар беринг:
- Ҳодисалар, хавфли омиллар, яъни ҳали маълум бир ҳодисага олиб келмаган хавфли шароитлар;
- Парвозлар хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолатлар;
- Норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши, парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган парвозларни ташкил этиш ва таъминлаш хизматлари фаолиятидаги мавжуд камчиликлар;
- Маълум бўлган авиация ҳодисалари ва ҳодисалари.
Ихтиёрий хабарлар шахсий ёки махфий бўлиши мумкин.
Ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни ихтиёрий равишда тақдим этиш тизими жазони қўллашга йўналтирилмаган ва ахборот манбалари ҳимоясини кафолатлайди.
Ихтиёрий хабар беришда жазодан воз кечиш ҳодисалар ва хавфли омиллар тўғрисидаги маълумотларни ихтиёрий равишда тақдим этиш тизимининг асосий принципидир.
Барча ҳолатларда, агар хабарлар ишончли бўлса ва парвозлар хавфсизлигига таъсир қилган ёки таъсир қилган воқеалар тўғрисида маълумот бўлса, улар белгиланган тартибда текширилади.
Ихтиёрий хабар қуйидаги каналлар орқали берилиши мумкин:
Тел/факс (998 71) 120-00-65;
Моб. (998 99) 112-31-13;
E-mail:investigation.avia@mintrans.uz;
Почта манзили: 100128, Тошкент ш, Зулфияхоним кўчаси, 3-уй.