O' Z B E K I S T O N   R E S P U B L I K A S I
T R A N S P O R T   V A Z I R L I G I

Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига жисмоний ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги 2017 йил 11 сентябрдаги 445-сонли Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий низом талаблари асосида ариза, шикоят ва таклиф билан ёзма, электрон хамда оғзаки шаклда мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Барча мурожаатлар тегишлилиги бўйича амалдаги қонунчилик талаблари асосида 15 кундан 2 ойгача бўлган муддатларда белгиланган тартиб асосида кўриб чиқилиши таъминланади. (мурожаатнинг мазмун -мохиятидан келиб чиқиб)
Чунингдек, бугунги кунда вазирликнинг 71-202-22-55 (ёки 1167-қисқа) рақамли “ишонч телефон”лари фаолият кўрсатаётган бўлиб, ушбу “ишонч телефон”лари орқали ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача бўлган вақтларда фуқаролар вазирликка оғзаки равишда мурожаат қилишлари мумкин. Мазкур мурожаатлар ҳам амалдаги тартиб талаблари асосида кўриб чиқилади.

Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Аъзо бўлиш