
Хотира - азиз, қадр - муқаддас!
Иккинчи жаҳон уруши мудҳиш воқеалари мамлакатимиз халқи бошига ҳам жуда оғир кунларни солган.
Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи бутун тараққийпарвар инсоният қатори 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида фаол иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди.
Эл-юртимизни уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Ёшларни ватанпарварлик ва она юртга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, шонли тарихимизни чуқур билиш руҳида тарбиялаш мақсадида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнниг “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташрифлари ташкил этилди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси эъзоз ва эҳтиромда
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида жойларда турли тадбирлар ташкил этиляпти.
Тошкент вилояти Янгийўл тумани "Қовунчи" маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 98 ёшни қаршилаган Нодир ота Мансуров истиқомат қилади.
Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган фахрийлар ҳолидан хабар олиш ҳамда уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шукрулло Маҳмудов бошчилигидаги вилоят фаоллари Нодир ота Мансуров хонадонида бўлишди.
Байрам арафасида Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ҳамда тумандаги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда отахон истиқомат қилувчи хонадонда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Адабиёт халқимизнинг тарихини, қадриятларимизни асрлардан асрларга олиб ўтаётган ҳаётимизнинг ажралмас бир бўлагидир. Шу нуқтаи назардан мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан адабиётга, маънавиятга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Соҳани ривожлантириш, маънавий ҳаётимизда ўчмас из қолдирган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг тарихий хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг маданий-маърифий савиясини юксалтириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Зеро, маънавийлик ва маърифийлик халқимизнинг кўп асрлик тарихи давомида доимо унинг энг кучли ўзига хос хусусияти бўлиб келган. Жорий йилнинг 31 март куни Транспорт вазирлигида ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Мақсуд Шайхзоданинг ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Тошкент давлат транспорт университети ўқитувчиси М.Абдуллаева ҳамда 2-курс талабаси М.Мелибаева адиб ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги тақдимотлари билан иштирок этди.

Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди
Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда.
Мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда.
Бугун пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида буюк шоир таваллудининг 581 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз илм-фан намоёндалари, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, адабиётшунос олимлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
