4) тегишлилиги бўйича шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни белгиланган тартибда ташкил этади;
5) автоташувлар, автовокзал, автостанциялар фаолияти, ҳаракатлар тартиби, жадваллари ва графикларига риоя этилиши, йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мониторинги маълумотлари, ҳаракатлар чизмаси, ташиш тарифлари, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибига риоя этишини бошқариш ва диспетчерлик назоратини ўрнатишни ташкил этади;
10) қуйидагиларни назорат қилади:
- ташувчилар томонидан йўловчилар ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун қонун ҳужжатларида ўрнатилган фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашга оид мажбуриятларнинг бажарилиши;
- лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши;
- автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташишни амалга оширувчи автотранспорт воситаларида лицензия варақаларининг мавжудлиги;