Қуйидагилар Вазир ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Вазир вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижроси ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича чоралар кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботини тизимли эшитиб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017-йил 11-апрелдаги ПҚ-2881-сон ва “Давлат органлари ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018-йил 5-октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999-йил 12- январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Вазирга мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келгусида муҳокама этиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий равишда, ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, Вазир топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Вазирликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2014-йил 5- мартдаги ПҚ-2142-сон, “Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017-йил 3- августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирликнинг ҳайъат йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини тинглаш, муҳокама якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;
Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалий чора-тадбирлар қабул қилиш, транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирга киритиш;
Мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал масъулиятлари ва юкланган вазифалар бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш;
Вазирлик ходимлари томонидан ходимнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши таъминланишини назорат қилиш;
“Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни содир этишга имкон яратувчи омилларни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаб ва шароитларини бартараф этиш;
Вазирга давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан, “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабулларини мунтазам ўтказиш юзасидан самарали ишларни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуаль қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Давлат сири ва махфий ахборотлар тоифасига кирувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасида норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
Техник жиҳатдан тартибга солиш борасида норматив ҳужжатларнинг давлат жамғармасини шакллантиришда иштирок этиш;
Транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта муддатли давлат дастурларини, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, касбий таълим муассасаларининг ўқув даражаси ва сифатини тубдан оширишга кўмаклашиш, кадрларни, шу жумладан хориждаги илғор илмий-тадқиқот муассасаларида ва таълим марказларида тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
Транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш.