Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Вазирликда гендер сиёсати

Жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга барҳам бериш юзасидан ахборот фаолияти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда доимий асосда амалга оширилганлиги

Гендер тушунчаси ва унинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти, фуқароларнинг гендер хабардорлигини ошириш, жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга барҳам бериш мақсадида “УСАИД” ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан кенг ҳамкорлик ўрнатилган. Ушбу дастурнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига (Гендер тенглигининг ҳуқуқий асослари) вазирлик ходимлари, хусусан хотин-қизлар аъзо бўлган.

Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров иштирокида ташкил этилган учрашув давомида фарзандларнинг диний тарбиясида қайси манбаларга мурожаат этиш кераклиги, Исломда эркак ва аёлларнинг ҳуқуқлари, гендер тенглиги юзасидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди. Бунда, Қуръон, Ҳадислардан ҳикматли сўзлар, намуналар келтирилиб, изоҳлар берилди.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ходимларнинг касбий даражасини ошириш чоралари кўрилганлиги

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ташкил этиладиган ўқув курслари, Осиё Тараққиёт Банкининг семинарларида, Гендерга оид аудитнинг ҳуқуқий асослари юзасидан семинар ва бошқа тарғибот тадбирларида вазирлик ходимлари фаол иштирок этмоқда.

Жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишнинг намоён бўлиш фактларини бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилганлиги

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 2023-2026 йиллар учун жамоа шартномаси ХII бобида аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар назарда тутилган бўлиб, тарафлар меҳнат муносабатлари соҳасида камситмаслик, ҳуқуқ ва имкониятлар тенглиги, тенг аҳамиятли меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш принципларига қатъий риоя этишни ўз зиммасига олиши, тарафлар аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий кафолатларини таъминлаш борасида Халқаро меҳнат ташкилотининг қуйидаги Конвенсияларига оғишмай риоя этиши белгиланган:

“Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли Конвенсия;

“Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёл меҳнаткашларга тенг ҳақ тўлаш тўғрисида”ги 100-сонли Конвенсия.

Вазирликда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенглигини таъминлаш масалалари юзасидан кадрларнинг касбий тайёргарлиги тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар

Мазкур йўналишда ташкил этилаётган семинар ва тренингларда вазирлик ходимлари фаол иштироки таъминланмоқда.

Вазирлик томонидан хотин-қизлар ва эркаклар касбий ва оилавий мажбуриятларни бирга бажариши учун яратилган шарт-шароитлар, шу жумладан ҳам оналарга, ҳам оталарга бола парвариши учун таътил бериш имкониятидан ходимларнинг фойдаланаётганлиги тўғрисида статистик маълумотлар

Бола туғилиши муносабати билан она ҳам, ота ҳам ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқи таъминланган. Болани парваришлаш бўйича таътилнинг давомийлиги ота-онанинг ихтиёрига кўра улар ўртасида бўлиниши мумкинлиги муносабати билан, ота-она таътилдан уни қисмларга бўлган ҳолда фойдаланиши таъминланган.

Вазирликда гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир кўрилаётган махсус чоралар, уларнинг мақсади ва натижаси

Транспорт вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ҳамкорликда “Тошкент – Кам углеродли транспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш” лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, унда гендер масалалари бўйича мутахассис фаолият юритиб келмоқда. Мутахассиснинг вазифалари Гендер-инклюзив ва паст углеродли электр мобиллик ҳамда яшил шаҳар транспорт йўлагини (ЯШТЙ) тарғиб қилиш бўйича институционал асос яратишда ва стратегияни қабул қилишда Ҳукуматга кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, ЯШТЙ ташкил этиш бўйича техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқишда гендер жиҳатлари ва аҳолининг заиф қатламларининг эҳтиёжлари ҳисобга олинишини таъминлаш, лойиҳани амалга оширишда ижтимоий ва гендер тадбирларини амалга ошириш ва бошқ.

Вазирлик томонидан меҳнат бозорида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенглигини илгари суриш, ишга жойлаштириш учун ўқитиш ҳамда шароитлар яратиш юзасидан хусусий сектор билан ҳамкорлиги йўлга қўйилганлиги, уни янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Тошкент давлат транспорт университетида бўлиб ўтган "Логистика соҳасида аёллар" номли давра суҳбатида Транспорт вазирлиги, университет ва логистика компаниялари ўртасида ҳамкорлик меморандум имзолади.

Ташкилот томонидан гендер тенглик бўйича ўтказилган маҳаллий ва халқаро анжуманлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова, Транспорт вазири ўринбосари, Транспорт вазирлиги таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда журналистлар иштирокида “Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилиш сабаблари, жумладан уларга замин яратадиган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш” мавзусига бағишланган семинар ташкил этилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар ва эркакларни қўллаб-қувватлаш

Вазирлик томонидан моддий ёрдам кўрсатиш, тўлов шартномаси асосида ўқиш учун тўловларни амалга ошириш, ногиронлик ва сурункали касаллик билан рўйхатда турувчи шахслар учун дори дармон харид қилиш, ҳолидан хабар олиш каби хайрия тадбирлари олиб борилмоқда.

Жамоа шартномалари ва келишувларида, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқларининг таъминланганлик, иш жойида ҳамда уйда тазйиқ ва зўравонлик тақиқланганлиги қоидалари акс эттирилганлиги

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 2023-2026 йиллар учун жамоа шартномаси ХII бобида аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар назарда тутилган бўлиб, тарафлар меҳнат муносабатлари соҳасида камситмаслик, ҳуқуқ ва имкониятлар тенглиги, тенг аҳамиятли меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш принципларига қатъий риоя этишни ўз зиммасига олиши, тарафлар аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий кафолатларини таъминлаш борасида Халқаро меҳнат ташкилотининг қуйидаги Конвенцияларига оғишмай риоя этиши белгиланган:

“Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли Конвенция;

“Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёл меҳнаткашларга тенг ҳақ тўлаш тўғрисида”ги 100-сонли Конвенция.