Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Электрон ҳукумат доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги томонидан Электрон ҳукумат доирасида турли хил лойиҳар амалги оширилмоқда. Буларга мисол тариқасида қуйидагиларни келтириб ўтишимиз мумкин.


-Тезкор хизматлар тизимлари билан интеграллашган онлайн режимида умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташишларини амалга оширишни мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш?

-Тошкент шаҳри, Нукус ва вилоят марказларида умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақини ягона автоматлаштирилган тўлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш?

-Автовокзаллар ва автостансиялар ҳамда йўловчилар кўп йиғиладиган бекатларда автобус ҳаракати жадвалини масофадан кузатиш учун мўлжалланган электрон табло тизимларини жорий этиш?

-Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашни электрон шаклга ўтказиш?

-Чаҳар транспорти йўловчилари учун тегишли йўналишлардаги транспорт воситаларининг жойлашувини кузатиш ва оптимал йўналишни танлаш имкониятига эга функсияси мавжуд бўлган мобил дастурларни ишлаб чиқиш?

-Автомобил транспортида юкларни ташиш хизматини буюртма қилиш учун мобил иловаларни яратиш?

-Халқаро ва шаҳарлараро йўловчи ташувчи автотранспортларда йўл ҳақини тўлаш учун фойдаланиладиган ҳужжатларни буюртма ва брон қилиш электрон тизимларини жорий қилиш?

-Халқаро автомобил ташишлари учун хорижий давлатлар рухсатномалари бланкларини фойдаланиш ҳисоби ва назорати бўйича автоматлаштирилган тизимларни жорий қилиш?

-Транспорт хизматларининг ягона интерактив ахборот порталини шакллантириш?

-Йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш бўйича очиқ тендерларни электрон тизим орқали амалга ошириш тизимини ишлаб чиқиш?

-Транспорт соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича масофавий ўқув курсларини ташскил этиш ва бошқа турли хизматлар?

Транспорт Вазирлиги томонидан ҳозирги кунда Транспорт соҳасида Рақамли технологияларни жорий этиш бўйича жадал ишлар амалга оширилмоқда.