Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан автомобиль йўлларида 2020 йилда бажарилган ҳамда 2021 йилда бажарилиши режалаштирилган йўл ишлари тўғрисида маълумот.
Бугунги кунда республикада жами 209 496 км автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан:
– умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари – 42 869 кмни;
– ички хўжалик йўллари – 141 882 кмни;
– идоравий йўллар – 24 745 кмни ташкил этади.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари махсус ваколатли орган – Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфида, ички хўжалик йўллари – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида, идоравий йўллар юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлади.
2020 йилда жами 5 186,3 млрд.сўм (режага нисбатан – 101,8 %) миқдорида автомобиль йўлларини қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилиб, 6 442,6 км (режага нисбатан – 101,2 %) автомобиль йўллари қайта қурилди ва таъмирланди.
Жумладан:
– инвестиция дастури доирасида 1 137,2 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 146,2 км автомобиль йўллари қайта қурилди ва таъмирланди;
– капитал таъмирлаш дастури доирасида 352,7 млрд.сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 114,2 км автомобиль йўли капитал таъмирланди;
– умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича 1 848,9 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 2 308,0 км автомобиль йўли таъмирланди;
– ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича 394,6 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 1 529,2 км ички йўллар таъмирланди;
– “Инқирозга қарши курашиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 1 000,0 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 2 026,0 км йўллар таъмирланди;
– “Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси” ҳисобидан 452,9 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 319,0 км автомобиль йўли таъмирланди.
2021 йилда 4 577,4 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилади ҳамда 3 935,8 км автомобиль йўллари қайта қурилади ва таъмирланади.
Жумладан:
– инвестиция дастури доирасида 2 165,0 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 95,8 км автомобиль йўллари қайта қурилади;
– капитал таъмирлаш дастури доирасида 355,0 млрд.сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 100,0 км автомобиль йўли капитал таъмирланади;
– умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича 1 801,8 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 2 540,0 км автомобиль йўллари таъмирланади;
– ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича 255,6 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 1 200,0 км ички йўллар таъмирланади.