Эслатма: Сайт тест режимида ишламоқда

Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳаво транспорти

 

Ҳаво транспорти, авиация трансорти — йўловчилар, почта ва юкларни ҳаво йўллари орқали ташишни амалга оширадиган транспорт тури. Унинг афзаллиги шундаки, юқори учиш тезлиги ҳисобига ташиш вақтини жуда тежайди, йер ва сув йўллари бўлмаган манзиллар билан бевосита транспорт алоқасини йўлга қўйиш имкониятларини яратади.

Дастлабки ҳаво транспорти Биринчи жаҳон урушидан кейин Йевропа ва Aмерика давлатларида вужудга келди. Германия ва Франсияда транспорт тури сифатида 1920—21 йилларда ривожланди. Ўзбекистон ССРда биринчи ҳаво йўли 1929 йил 12 майда очилди. Узунлиги 800 км бўлган Тошкент—Aвлиё-ота (Тароз) — Пиш-пек (Бишкек) — Олма-ота маршрутида Россия кўнгилли ҳаво флоти жамияти ("Добролёт")нинг Ўрта Осиё бўлими (Когон шаҳри)га қарашли Германиядан сотиб олинган "Юнкерс—13" самолётларида дастлабки йўловчилар ташиш рейси амалга оширилди. Шу йили узунлиги 450 км бўлган Когон—Оқ-тўқай—Дарғонота—Хива ҳамда Бухоро—Термиз—Душанба ҳаво йўллари очилди. 1924 йилда Ҳаво транспортида жами 1000 йўловчи, 200 кг почта жўнатмалари, 5 т юк ташилди. 1930-йиллар бошидан Ўзбекистон ССР ҳаво транспортида юк ва йўловчилар ташиш оммавий тус олди, 1930 йилдан Тошкент—Москва йўлида самолётлар мунтазам қатнай бошлади. Тошкент (1932), Нукус ва Урганч (1939), Термиз (1940), Наманган (1941) шаҳарларида аеропортлар қурилиб ишга туширилди.

Улуғ Ватан урушидан кейинги йилларда Ил—12, Ил—14. Ли-2 ва турли модификациядаги Aн—2 самолётлари Тошкент паркларига берилди. 1957—58 йилларда ҳаво йўлларида Ту—104, П—18, Aн-24, Як-40 самолётлари, Ми-1, Ми-2, Ка-26 вертолётлари ўзлаштирилди, маҳаллий ҳаво кемаларида Aн—24, Як—40 самолётлари қатнай бошлади. Aйни вақтда далаларга минерал ўғитлар ва зараркунанда ҳашаротларга қарши препаратлар сепишда, ғўзани дефолиация қилиш ишларида авиациядан кенг фойдаланилди. Қўқон (1947), Самарқанд (1948), Қарши (1955), Бухоро (1963) ва Тошкент яқинидаги Сергели (1961) да янги аеропортлар қурилди. 1974 йилдан Ил-62, 1977 йилдан Ту—154 самолётлари, 1982 йил декабрдан Ил—86 аэробуслари республика ҳаво йўлларида уча бошлади.

1980 йилга келиб Ўзбекистон ҳаво транспорти ҳаво йўлларининг узунлиги 155 минг км дан ортиқ бўлди (шу жумладан, маҳаллий ҳаво йўллари узунлиги 60,1 минг километрни ташкил этди).

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка еълон қилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ, 1992 йил 28 январда собиқ Иттифоқ Фуқаро авиацияси вазирлиги тасарруфида бўлган Ўзбекистон Фуқаро авиацияси бошқармаси негизида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ташкил этилди.

Ҳаво транспорти Ўзбекистон иқтисодиётида йетакчи тармоқлардан бири ҳисобланади, мамлакатнинг ташқи дунё билан халқаро, иқтисодий, дипломатик, маданий алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Тошкент, Нукус, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Қарши, Наманган, Фарғона, Навоий шаҳарларида замонавий жиҳозланган аеровокзал (аеропорт)лар ишлайди. Тошкент аеропорти Марказий Осиё минтақасидаги енг йирик халқаро аеропорт ҳисобланади. Бухоро, Самарқанд, Урганч аеропортлари ҳам халқаро аеропорт мақомига ега. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси мунтазам ҳолда 20 та халқаро рейсларни амалга оширади. Йевропа, Aмерика, Жануби-Шарқий Осиё, МДҲ давлатлари шаҳарларида унинг 44 та ваколатхоналари очилган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ёрдамида авиация тармоғига 1 млрд. 200 млн. AҚСҲ доллари миқдорида инвестиция киритилди ва ривожланган замонавий инфратузилма барпо этилди.

Барча халқаро рейслар "Боинг" 767/757, A-310, Ю-85 русумли самолётларда бажарилади. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Йевропадаги йирик "Ербас Индастри", AҚШнинг "Боинг" компаниялари, Россиянинг "Илюшин" конструкторлик бюроси, Германия, Франсия фирмалари билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилади. Шундай ҳамкорлик натижасида 1993 йилдан миллий авиа-компания сотиб олган "Ербас" A—310— 300 аеробуслари, "Боинг" лайнерлари халқаро рейсларда йўловчиларга хизмат қўрсата бошлади. 2004 йилда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 3 та "Боинг 757" ва "Бо-инг 767" самолётларини сотиб олди ва Ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилган самолётлари сони 16 тага йетди.

Республика ҳаво транспорти учун учувчилар, техника хизмати таркиби, йердаги хизмат ходимлари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг учиш ўқув-техника маркази (1943 йил 15 майда ташкил этилган), Тошкент авиация институти (ҳозирда ёпилган) тайёрланади. 2003 йилда Ўзбекистон ҳаво транспортида 0,8 млн. йўловчи, 5,9 минг т юк ташилди, йўловчи айланмаси 3956,5 минг йўловчи км ни, юк айланмаси 95,3 минг т км ни ташкил этди.

Чет мамлакатларда ҳаво транспорти AҚСҲ, Германия, Буюк Британия, Франсия, Италия ва бошқа давлатларда ривожланган. Бу мамлакатлардаги авиакомпанияларда 300 ва ундан ортиқ йўловчига мўлжалланган фуқаро самолётлари, оғир юк транспорт самолётлари кенг қўлланади.

Таъкидлаш жоизки, бутун дунё бўйлаб коронавирус CОВИД-19 тарқалиши муносабати билан деярли барча давлатларда, шу жумладан, мамлакатимизда мунтазам авиақатновлар тўҳтатилганлиги, ҳалқаро авиақатновлар бажарилишида аксарият мамлакатлар томонидан чекловлар киритилиши Ўзбекистон Республикасидаги барча соха қатори авиаcия сохаси ривожига хам ўзининг салбий таъсирини ўтказиб, хозирга қадар тўсқинлик қилишни давом этмоқда.
Жахондаги мазкур епидемик вазиятни инобатга олган холда Транспорт вазирлиги Жахон банки гурухи билан хамкорликда Коронавирус пандемияси инқирозидан кейинги даврда авиаcия сохасининг инқироздан чиқиш чора-тадбир режалари, аниқ амалга ошириш меҳанизмлари ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу вазият яҳшиланиб, мавжуд чекловлар бекор қилиниб, ҳалқаро авиақатновлар тикланиши билан ҳорижий консулътантлар тахлиллари асосида республика аеропортларини давлат-ҳусусий шериклик асосида модернизаcия қилиш ва ишончли бошқарувга бериш бўйича тендер ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, республика аеропортларига ҳорижий авиакомпаниялар томонидан авиақатновларни қайта тиклаш учун жалб этиш мақсадида жорий йилда аеропорт ҳизматларига чегирмалар эълон қилишни, авиа ёқилғи нарҳини арзонлаштириш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳорижий давлатлар билан имзолаган хаво қатнови тўғрисидаги ҳалқаро шартномаларида кўрсатилган авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни олиб ташлаш, мунтазам қатновларини босқичма босқич тиклаш хамда Ўзбекистоннинг хаводаги транзит салохиятини ошириш мақсадида ҳорижий авиакомпаниялар учун жозибадор, янги ҳалқаро трассалар ва маршрутларни жорий қилиш режалаштирилган.
Республика аеропортларида автотураргохлар, багаж сақлаш ҳоналарини жорий этиш, мехмонҳоналар, Дутй Фрее, кейтйеринг ҳизматларини ривожлантириш орқали ноавиаcия даромадларни ошириш, шунингдек, аеропортларнинг минтақавий салохиятидан келиб чиқиб, юк ташиш парвозларини жалб этиш чоралари кўрилмоқда.
Туризм сохасини ривожлантириш хамда ахолининг жисмоний фаоллигини ошириш борасидаги ишларни жадаллаштириш бораси Президентимиз томонидан Транспорт вазирлигига юклатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида хамда Зиёрат туризмини ривожлантириш дастури доирасида жорий йилда мавжуд авиақатновларни кўпайтириш, янги йўналишларда авиақатновларни очиш хамда ушбу дастур доирасида парвозларни амалга оширувчи ҳорижий авиакомпаниялар учун аеропортларда ҳизмат кўрсатиш тарифларини 50 фоизгача камайтириш орқали авиарейслар сонини ошириш режалаштирилган.
Бундан ташқари республикамизда ички йўналишларни ривожлантириш мақсадида Фарғона водийси шахарларини Буҳоро, Урганч каби шахарларини боғлаган холда авиақатновлар йўлга қўйилиши устида хозирда тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур авиақатновларни йўлга қўйиш билан бир қаторда ушбу йўналишларда авиачипта нарҳларини қисман бюджет хисобидан қопланиши тизимини жорий этиш борасида Транспорт вазирлиги томонидан ҳужжат лойихаси ишлаб чиқилган бўлиб, хозирда келишиш учун тегишли вазирлик ва идораларга юборилган.
Мазкур тизимни жорий этилиши юртдошларимиз учун қулайлик яратиш билан бирга ахолининг авиамобиллик кўрсаткичини ортишига сабаб бўлади.