Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги фаолиятига оид ҳисобот (2023 йил)

Tранспорт вазирлиги фаолиятига оид ҳисобот

 

Транспорт вазирлиги томонидан 2023 йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот

 

2023 йилнинг асосий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий маълумотларга кўра, мамлакатимиз транспорт соҳасида ижобий ўсиш динамикаси сақланиб қолинди.

Жумладан:

108 трлн 477 млрд сўм транспорт хизматлари кўрсатилди (2022 йилга нисбатан 108,0 фоиз).

Маълумот учун: автотранспорт 51,2 трлн сўм (108%), темир йўл 10,6 трлн сўм (112%), авиа 16,3 трлн сўм (107%).

Транспорт хизматлари кўрсатиш ҳажми (108 трлн 478 млрд сўм) жами хизматлардаги улуши 23 фоизни ташкил этмоқда.

млрд 383 млн тонна юк ташилди (2022 йилга нисбатан 102 фоиз);

Маълумот учун: темир йўл 73,8 минг тонна (101%), авиа 9 минг тонна (87%), автотранспорт 1 309 минг тонна (102%).

48 млрд 818 млн тонна-км юк айланмаси (2022 йилга нисбатан 106 фоиз);

Маълумот учун: темир йўл 27 млрд 55 млн тонна-км (108%), авиа 226 млн тонна-км (70%), автотранспорт 21 млрд 536 млн тонна-км (105%).

6 млрд 452 млн йўловчи ташилди (2022 йилга нисбатан 103,3 фоиз);

Маълумот учун: темир йўл 9 млн 707 минг (107,7%), авиа 5 млн 267 минг (129%), автотранспорт 6 млрд 270 млн (103%), метро 162 млн 700 минг (119%), трамвай 3 млн 403 минг (117%), троллейбус 669 минг (124%).

152 млрд 686 млн йўловчи-км йўловчи айланмаси (2022 йилга нисбатан 104,2 фоиз);

Маълумот учун: темир йўл 3 млрд 926 млн (111%), авиа 13 млрд 792 млн (126%), автотранспорт 133 млрд 751 млн (102%), метро 1 млрд 186 млн (119%), трамвай 11 млн 900 минг (122%), троллейбус 18 млн 300 минг (124%)

61,4 млн тонна халқаро йўналишларда юк ташилди (2022 йилга нисбатан 114,5 фоиз).

Маълумот учун: экспорт16,3 млн тонна (106%), импорт31,4 млн тонна (120,6%) ва транзит 13,7 млн тонна (112,7%).

1 млрд 541,4 млн доллар транспорт хизматлари экспорти бажарилди (2022 йилга нисбатан 105,0 фоиз).

Маълумот учун: автотранспорт 507,8 млн долл (105,5%), темир йўл 518,0 млн долл (100%), авиа 515,6 млн долл (109,4%).

Логистика самарадорлиги индекси (LPI) бўйича 160 та мамлакат орасида Ўзбекистон (2,6 балл, 88-ўрин), (2018 йилда 2,58 балл, 99-ўрин)ни эгаллаган.

Сингапур (4,3 балл, 1-ўрин), Финляндия (4,2 балл, 2-ўрин),
Дания (4,1 балл, 3-ўрин), РФ (2,6 балл, 87-ўрин) ва Албания (2,5 балл, 89-ўрин).

ЕОИИ давлатлари билан LPI компонентлари кесимида, рақобатбардош нарҳларда халқаро ташишни ташкил этиш компоненти (Ўзбекистон - 2,6 балл, 91 ўрин), (2018 йилда 2,42 балл, 120-ўрин) логистика хизматининг сифатлиги компоненти (Ўзбекистон - 2,6 балл, 92 ўрин). (2018 йилда 2,59 балл, 88-ўрин)

(Қозоғистон - 2,7 б, Белорус – 2,6 б, РФ – 2,6 б, Қирғизистон - 2,2 б).

 

Транспорт соҳалари кесимида эришилган натижалар

 

Авиация соҳаси бўйича:

 

Миллий авиaция парки ҳаво кемалари сони 47 тадан 75 тага етказилди (2023 йил давомида 28 та қўшимча ҳаво кемалари олиб келинди).

Республикадаги 11 та халқаро аэропортлар ва учиш-қўниш майдончалари орқали 85 702 та (139 фоиз) ҳаво кемаларига ҳамда 10 млн 409 минг йўловчиларга (137 фоиз) хизмат кўрсатилди.

Резидент авиакомпаниялари томонидан 54 404 та (140 фоиз) авиақатновлар амалга оширилган бўлиб, бунинг натижасида жами млн 803 минг йўловчи (131 фоиз) ташилди.

Хорижий авиакомпаниялар томонидан 31 296 та (129 фоиз) авиақатновлар орқали 3 млн  606 минг йўловчига (139 фоиз) хизмат кўрсатилди.

Маълумот учун: халқаро йўналишларда хизмат кўрсатилган йўловчилар-нинг 1 753,9 минг тасини ва маҳаллий йўналишда 456,7 минг тасини хорижий фуқаролар ташкил этди.

Маҳаллий йўналишларда 22 596 та авиақатновлар амалга оширилиб, 1 млн 766 минг йўловчига хизмат кўрсатилди.

Зомин туманида янги аэродром ташкил этилиб, Чехиядан олиб келинган 2 та L-410 кичик сиғимли самолётлар орқали ушбу аэродромдан Тошкент, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларига авиақатновлар йўлга қўйилди.

Маълумот учун: Ички туризмни ривожлантириш мақсадида, Тошкент-Зомин-Самарқанд ҳамда Тошкент-Зомин-Бухоро йўналишида ҳафтасига 4 мартадан авиақатновлар йўлга қўйилди.

 

Темир йўллар соҳаси бўйича:

 

“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ томонидан 17 та замонавий йўловчи вагонлари ишлаб чиқарилди ҳамда 94 та йўловчи вагон, шу жумладан – 55 та вагон капитал таъмирланди ва 39 та вагон модернизaция қилинди.

771 та янги юк вагонлари ишлаб чиқарилди. Шундан,

“Қуюв-механика заводи” ШК томонидан жами 477 та, шундан 280 та полувагон, 7 та минералавоз, 41 та ёпиқ, 100 та цементовоз, 39 та зерновоз ва 10 та фитинг платформа;

“Андижон механика заводи” ШК томонидан жами 294 та, 125 та полувагон, 10 та минералавоз ҳамда республиканинг бошқа йирик саноат корхоналари томонидан 159 та цистерна ишлаб чиқарилди.

 

Метрополитен соҳаси бўйича:

 

3 та (12 та вагон) харакат таркиби олиб келиниб, “Юнусобод” йўналишига қўйилди. (вагонлар сони 254 тадан 266 тага етказилди.)

Натижада ушбу йўналишда ҳаракат таркиби сони 10 тага етиб, кунлик 55-60 минг (олдин 40 минг) йўловчига хизмат кўрсатилиб, интервал тиғиз пайтда 10 дақиқадан 4 дақиқага қисқарди.

“Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитени линияси қурилиши” лойиҳасининг II-босқичида узунлиги 7,74 кмҚўйлиқ-Қурувчилар” участкасида 5 та бекатда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, йўловчиларга фойдаланиш учун топширилди ва метрополитеннинг умумий узунлиги 73,05 кмга етди.

“Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитени линияси қурилиши” лойиҳасининг II-босқичида узунлиги 3,8 км “Қурувчилар-Қипчоқ” участкасида ҳамда 2 та бекатда қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилиб, метро бекатлари қурилиш ишлари якунланди.

Йўловчи ташиш ҳажми 162,7 млн йўловчига (119,0 фоиз) хизмат кўрсатилган бўлиб, бунда, 1 йўловчи бирлик таннархи 3 512,3 сўмни (122,6 фоиз) ташкил этди.

 

Йўл ҳўжалиги соҳаси бўйича:

 

13 трлн 577 млрд сўм маблағ тасдиқланган давлат дастурлари ва топшириқлар асосида ўзлаштирилди.

19 423 км автомобиль йўллари реконструкция қилинди ва таъмирланди, жумладан:

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 353 км автомобиль йўллари фойдаланишга топширилди. (2 трлн 72  млрд сўмлик ишлар бажарилди)

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини техник соз ҳолатда сақлаш мақсадида, 4 267 км автомобиль йўллари таъмирланди. (3 трлн 96 млрд сўм маблағ ўзлаштирилди)

“Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш” дастури доирасида 8 710 км ички йўллар таъмирланди. (3 трлн 420 млрд сўм маблағ ҳисобига)

Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 2 330 км ички йўллар таъмирланди. (1 трлн 42 млрд сўм маблағ ҳисобига)

“Янги Ўзбекистон” массивларида 39 км ички йўллар қурилди. (166,8 млрд сўм маблағ ҳисобига)

Биринчи навбатда маҳаллаларда амалга оширилиши зарур бўлган 3 401 км автомобиль йўллари таъмирланди. (қўшимча ажратилган 1 трлн 577 млрд сўм маблағ ҳисобига)

225 дона кўприклар таъмирланди. (умумфойдаланишдаги йўлларда – 103 дона, ички йўлларда – 122 дона)

Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар бўйича 310 км автомобиль йўлларида реконструкция ишлари якунланди. (172,7 млн доллар (2 138 млрд сўм) маблағ ўзлаштирилди)

Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун янги 119 та техника ва жиҳозлар ҳарид қилинди.

 

Автомобиль ва жамоат транспорти соҳалари бўйича:

 

Жамоат транспорти соҳасида йўловчи ташувчи 2 218 та тадбиркорлик субъектлари ва 128 526 та жисмоний шахслар томонидан 176 163 та автотранспорт воситаларида йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Маълумот учун: 7 779 таси автобус (4,4 фоиз), 3 579 таси микроавтобус (2,0 фоиз), 164 805 таси енгил автомобил (93,6 фоиз).

шу жумладан, 164 805 таси енгил автомобилнинг 30 541 таси “Дамас” (17,3 фоиз), 237 таси ЯТТлар (0,13 фоиз) ва 128 526 та ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар (73,0 фоиз).

1 203 та автобус ва 782 та микроавтобус харид қилинди.

Маълумот учун: Бухоро 24 та автобус / 11 та микроавтобус, Жиззах 2/10, Қашқадарё 30/11, Навоий 19/17, Самарқанд 91/27, Сурхондарё 1/14, Сирдарё 22/14, Тошкент вилояти 6/183, Фарғона 4/100, Хоразм 117 та микроавтобус, Тошкент шаҳри 1004/13.

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими брутто-шартнома асосида ташкил этилди ҳамда йўловчи ташишни янги молиялаштириш тизими жорий этилди.

Маълумот учун: 48,2 км алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилди. Тошкент шаҳридаги 11 та магистрал, 14 та халқа, 96 та боғловчи ва 46 та етказиб берувчи, жами 167 та йўналишлардан иборат янги йўналишлар тармоғи асосида бир неча босқичда электрон тендер танловлари ўтказилди.

Тендер танловлари натижасида 167 та йўналишларнинг барчаси бўйича брутто-шартнома тизимида хизмат кўрсатиш учун шартномалар тузилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида:

- автобуслар оралиқ интервали 2-3 баробарга қисқариб, ҳозирда 8-10 дақиқани ташкил этмоқда (олдин 18-20 дақиқа бўлган);

- кунлик йўловчи оқими 1,7 бараварга кўпайиб, 1 миллионга етди (илгари кунига 650 минг йўловчи ташилган);

- пойтахтга кириб келадиган аҳолининг шаҳар марказига етиб бориш вақти 45 дақиқадан 30 дақиқагача қисқарди (кунига пойтахтга 900 мингдан ортиқ аҳоли жамоат транспортида кириб келади).

- йўналишлар ўртача масофаси 18 кмдан 12 кмгача, йўналишларнинг умумий масофаси 2 666 кмдан 2 039 кмга қисқартириш ҳисобига жамоат транспорти ўртача тезлгини 18 км/соатдан 21 км/соатга кўтаришга эришилди.

Тошкент шаҳрида мавжуд 396 та автобус оралиқ бекатлари тартибга келтирилиб, бекатларда йўловчилар учун тўсиқсиз ва хавфсиз муҳит яратилди.

424 та автобуслар “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидан вилоят ҳокимликларига беғараз берилди.

Маълумот учун: Қорақалпоғистон Рес. 80 та, Андижон 20 та,
Жиззах 30 та, Қашқадарё 2 та, Навоий 15 та, Самарқанд 10 та,
Сурхондарё 67 та, Сирдарё 30 та, Тошкент вилояти 160 та, Хоразм 10 та.

Тошкент шаҳридаги 1 020 та (паркнинг 73 фоизи) табиий газда ҳаракатланувчи автобуслар билан тўлдирилди, 322 та электробуслар учун автобус саройларда 161 та электр қувватлаш ускуналари ўрнатилди.

2020 йилда шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимидан 45 244,4 минг йўловчи фойдаланган бўлса, 2023 йилда 78 515,3 минг ёки 173,5 фоизга, тушум 28,4 млрд сўмдан 98,6 млрд сўмга ёки 3,5 баробар ошишига эришилди.

Маълумот учун: электрон тўловлар умумий тушумдаги улуши 60 фоизни ташкил этмоқда.

22 та мунтазам халқаро автобус йўналишлари йўлга қўйилиб, 374 мингта йўловчиларга хизмат кўрсатилди.

Маълумот учун: Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия давлатларига.

226 та электрон тендерлар ўтказилди, ушбу тендерларда 4 278 та йўловчи ташиш бўйича йўналишлар жойлаштирилиб,
2 850 та тендер ғолиби аниқланган.

Маълумот учун: 565 та шаҳар ичида, 3 210 та шаҳар атрофи, 362 та вилоят ҳудуди шаҳарлараро ва 141 та шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар очиқ тендерларга тақдим қилинган.

11 та автовокзал ва автостанция янгидан қурилиб (7 та) ва реконструкция (4 та) қилиниб фойдаланишга топширилди.

Маълумот учун: республикамизда 15 583 та автобус бекатлар бўлиб, шундан 2 133 таси (14 фоиз) ҳокимиятлар, 9 781 таси (63 фоиз) тадбиркорлар ва 3 669 таси (23 фоиз) автомобиль йўлларидан фойдаланиш корхоналари тасарруфида.

  

Соҳани рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар:

2023 йилда Транспорт вазирлиги томонидан транспорт соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди ва соҳада қуйидаги натижадорликларга эришилди.

Жумладан, Транспорт вазирлиги ҳузурида соҳани рақамлаштиришга масъул бўлган “Рақамли транспорт маркази” давлат муассасаси ташкил этилди ҳамда марказ томонидан ахборот тизимлари сони 8 тадан 15 тага етказилди.

Рухсат бериш тамойили асосида ишловчи ахборот тизимлар бўйича Бизнес-жараёнларини рақамлаштириш орқали тадбиркор ва фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бекор қилиниб, инсон омили бартараф этилган ҳолда шаффофлик таъминланди.

Маълумот учун: автотранспорт соҳасида 4 та (E-Tender, Dozvol, лицензия, хавфли юк), темир йўл соҳасида 3 та (инфратузилма қуриш, ташишларни ташкил этиш, хавфли юк), авиация соҳасида 1 та (Форма – Р) ахборот тизимлари.

Бунда вазирлик ва идоралар билан электрон ҳамкорлик қилиш  даражаси оширилиб, электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилди.

Вазирлик томонидан кўрсатилаётган жами 20 та давлат хизматларининг барчаси электрон кўринишга ўтказилди.

Маълумот учун: “License.gov.uz” электрон лицензиялаш тизими орқали 4 та давлат хизмати ва “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” орқали 3 та давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилди. Булар:

  1. Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия бериш давлат хизмати;

(жами 328 190 та лицензия варақалари расмийлаштирилди)

  1. Айрим имтиёзга эга тоифадаги фуқароларга имтиёзли транспорт картасини бериш давлат хизмати;

(жами 6 331 та транспорт картаси билан таъминланди)

  1. Маҳаллий темир йўл ва авиа чипталарни онлайн расмийлаштириш хизмати йўлга қўйилиб, чипталар мазкур портал орқали йўловчилар томонидан онлайн расмийлаштирилмоқда.

(жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ишга туширилди ва 5 мингга яқин электрон чипталар расмийлаштирилди)

 

  1. Жамоат транспортини рақамлаштириш бўйича:

Мунтазам шаҳар автобус йўналишларида йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимини жорий этилди.

Маълумот учун: Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган жамоат автобуслари учун “ASDUM Magnetic” автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизими жорий қилинди.

Бунинг натижасида, Тошкент шаҳрида йўлкира ҳақи тушумлари кунлик йиғиш режа-топшириғини белгилаш амалиёти бекор қилинди ва автобусда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи ташувчилар билан ҳисоб-китоблар амалга ошириш “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонлари асосида йўлга қўйилди.

Мазкур тизим 2024 йилнинг январидан Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Ургенч шаҳарларида, 1 июндан эса – Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар марказларида тадбиқ этилади.

 

Нақд пулсиз тўловлар бўйича:

 

Тушумлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида автоматлаштирилган транспорт тўлов тизимини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилиб, жамоат автобусларида ўрнатилган валидаторлар сони (2 535 та) ўтган йилга нисбатан 2 баробарга оширилди.

Ҳозирги вақтга қадар, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Наманган, Хоразм, Қарши, Урганч, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида фаолият юритаётган йўловчи ташувчи жамоат автобусларида йўл кира хаққини электрон кўринишда тўлаш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, банк карталари, мобил қурилмаларнинг “NFC” функцияси ҳамда ҳалқаро карталари билан ҳам тўловни амалга ошириш имконияти яратилди.

Шунингдек, метрополитен станцияларига умумий ҳисобда 580 та валидаторлар ўрнатилди.

Бундан ташқари, метрополитендан фойдаланувчи йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, юз қиёфаси (Face Pay) ва кафт идентификацияси (Palm Pay) орқали тўлов қилиш имконияти махсус қурилмалар ёрдамида Тошкент метрополитенининг “Буюк ипак йўли” ҳамда “Халқлар дўстлиги” метро бекатларида синовдан ўтказилмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, юз қиёфаси орқали электрон тўловни амалга ошириш оммалашиб бормоқда. Ҳозирги кунда
юз қиёфаси орқали тўлов қилиш учун 42 000 дан зиёд фойдаланувчилар рўйҳатдан ўтишди ва 44 525 та транзакция амалга оширилди.

 

Туризмни ривожлантиришда транспорт соҳасида амалга оширилган ишлар

 

Ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортларида ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган.

Жумладан,

Резидент авиакомпаниялар сони 15 тага етказилди ҳамда мазкур авиакомпанияларнинг 12 таси хусусий авиакомпаниялар ҳисобланади.

Маълумот учун: “Uzbekistan airways”, “Uzbekistan helicopters”, “Silk avia”, “Qanot Sharq”, “Panorama Airways”, “Humo Air”, “My Freighter”/“Centrum Air”, “Sayohat Air Group”, “Tashkent Air”, “Asia Union Airlines”, “Air Tashkent”, “Sharq-Avia”, “Agro - Parvoz”, “Uz Aero Tech Group”, “Samarkand Air” МЧЖ

Бугунги кунда “Очиқ осмон” режими доирасида хорижий авиакомпанияларга рухстаномалар Самарқанд аэропортининг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда парвозлар сонига чекловларсиз берилмоқда (масалан,  Turkish Airlines, Fly Dubai, Jazeera Airways, Wizz Air Abu Dhabi, Azal  ва бошқалар). 

Ички туризмни рағбатлантириш мақсадида, 2023 йил Silk avia авиакомпанияси томонидан ўртача икки бараваргача арзонлаштирилган тарифлар жадвали ишлаб чиқилди.

        Шунингдек, Жиззах вилояти Зомин тумани курорт зонасига сайёҳлар ва дам олувчиларни етказишни ташкиллаштириш мақсадида, “Uzbekistan Airways”АЖ томонидан туманда кичик авиaция ҳаво кемалари учун аэродром қурилди ва 2023 йилнинг 24 июль куни Тошкентдан Зоминга илк парвоз амалга оширилиб, мамлакатимиз йуловчи авиaцияси тарихида янги саҳифа очилди ҳамда Тошкент-Зомин-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилган авиақатнов янги L-410 русумдаги ҳаво кемасида бажарилди. Айни вақтда, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан сайёҳлар ва дам олувчилар учун Тошкент-Зомин- Самарқанд ва Тошкент-Зомин-Бухоро йўналишида мунтазам авиақатновлар амалга ошириб келинмокда.

Транспорт вазирлиги томонидан “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида туристик йўналишлар бўйича Airbus H130 ва Airbus H125 русумли вертолётларда авиақатновларини йўлга қўйиш бўйича туристик компаниялардан келиб тушган талаблар таҳлил қилинди ва таҳлиллар асосида маршрутлар ишлаб чиқилди.

 Тошкент-Самарқанд, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (Бўстонлиқ ва Ғазалкент туманлари–“Амирсой, Пўлатхон, Урунғоч”)ва шу каби туристик ҳудудлар бўйлаб туристик парвозлар амалга оширилмоқда

Янги ташкил этилган резидент авиакомпаниялар томонидан халқаро авиақатновларни амалга оширишга рухсат бериш мақсадида Халқаро шартномалар қайта кўриб чиқилди.

Хусусан,

 “Qanot Sharq” авиакомпаниясига жами 22 та халқаро йўналишларида ҳафтасига 37 та частотада парвозларни амалга ошириши учун рухсатнома расмийлаштирилди.

Panorama Airways авиакомпаниясига 23 та халқаро йўналишларида хафтасига 42 та частотада парвозларни амалга ошириши учун рухсатнома расмийлаштирилди.

“Centrum Air” (“My Freighter”) авиакомпаниясига жами 40 та халқаро йўналишда хафтасига 99 та частотада парвозларни амалга оширишлари учун рухсатномалар тақдим этилди.

Ҳозирги кунда  темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш бўйича маҳаллий 35 та йўналишда 44 та йўловчи поезд ҳаракатланган бўлиб, шулардан 6 таси юқори тезликда ҳаракатланувчи, 6 таси тезюрар ва 16 таси йўловчи поездлари ҳамда 18 таси шаҳар атрофида ҳаракатланувчи электропоездлардир.

Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни 3 та, “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида хафтасига 10 та, “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳар куни 1 та ҳамда “Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида хафтасига 1 та электропоездлар ўз ташувларни амалга оширмоқда. Ушбу электропоезднинг йўловчи сиғими 286 ўринли бўлиб, кунига ўртача 2,7 мингтадан 3,5 мингтагача йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Ҳар куни қатнайдиган “Тошкент-Андижон-Тошкент” “Тошкент-Бухоро-Тошкент”, “Тошкент-Қарши-Тошкент” ҳамда хафтасига 2 марта қатнайдиган “Тошкент-Наманган-Тошкент” тезюрар поездлари кунига 2,5 мингдан 4 минггача йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, ҳар куни қатнайдиган “Тошкент-Қўнғирот-Тошкент”, “Тошкент-Термиз-Тошкент”, “Тошкент-Хива-Тошкент”, “Андижон-Хива-Андижон”, хафтасига 4 марта қатнайдиган “Тошкент-Шовот-Тошкент”, “Тошкент-Олот-Тошкент” ва “Андижон-Термиз-Андижон”, хафтасига 2 марта қатнайдиган “Андижон-Қўнғирот-Андижон” каби йўловчи поездлари кунига 10 мингдан 15 минггача йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

 “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 6та халқаро йўналишларда йўловчи поездлар қатнови амалга оширилди.

Маълумот учун: “Тошкент – Самара – Тошкент”, “Тошкент – Волгоград – Тошкент”, “Тошкент–Новосибирск–Тошкент”, “Нукус-Бейнеу-Нукус”, “Олма-ота-Тошкент-Олма-ота”, “Душанбе-Тошкент-Душанбе”.

Шунингдек, Германиянинг “Lernidee Erlebnisreisen” туристик компанияси томонидан 5 та ва Буюк Британиянинг «Golden  Eagle  Luxury  Trains  Limited» туристик компанияси томонидан 3 та Марказий Осиё бўйлаб туристик чартер поездлар ташкил қилинди.

Ҳаво ва темир йўл транспортида ички туризмни янада рағбатлантириш учун расмий саналарни нишонлаш даврида аҳолининг дам олиш кунларига чипта сотиб олиш учун чегирмалар жорий этиб келинмоқда.

 

Вазирлик томонидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар бир вилоятнинг ўзига хос бўлган туризм обьектларига автотранспорт қатновлари йўлга қўйилди.

Жумладан,

Сурхондарё вилоятида  Қоратепа буддизм ибодатхоналар маркази, Айритом ёдгорлиги, Фаёзтепа буддавийлик монастири, Зурмала буддавийлик супаси, Чингизтепа ёдгорлиги, Далварзинтепа ёдгорлиги ва Холчаён ёдгорлиги каби зиёрат обьектларга автотранспорт қатновларини ташкил этилди.

Ички туризмни диверсификация қилиш мақсадида, Бухоро ва Самарқанд, Бухоро ва Ҳива, Бухоро ва Термиз шаҳарлари ўртасида замонавий автобус ва микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги Ақчакўл ҳудудига ВХ-524 “Бостан АС-Нукус АВ” автобус йўналиши ва Нукус шаҳридаги Ашшикўл ҳудудига 52-сонли “Жулдизша болалар дам олиш маскани-Марказий деҳқон бозор” йўналишли такси йўналиши йўлга қўйилган.

Жиззах вилояти Айдаркўл худудига ВХ-500 “Арнасой-Жиззах” йўналиши йўлга қўйилди.

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги Зикрикўл ҳудудига ШЙТ-455 сонли “Қоровулбозор-Нағоратепа” ва ШЙТ-280 сонли “Қоракўл-Сайёт” йўналишлари ҳамда Когон туманидаги Тўдакўл ҳудудига ШЙТ 261-сонли "Когон бош бекати-Янги Ҳаёт" йўналишли такси йўналиши йўлга қўйилди.

Навоий вилояти Айдаркўл ва Тўдакўл дам олиш масканларини шаҳар, туманлар ҳамда вилоят маркази билан бог'лаш мақсадида йўналишли такси (дамас) йўналиши ва автобус йўналишлари ташкил қилинди.

Барча вилоятлар марказларида ташкил этилган “туризм кўчалари”ни боғловчи, тунги вақтда ҳаракатланадиган жамоат транспортини йўлга қўйиш мақсадида “туризм кўчалари”дан харакатланувчи 1 та янги йўналиш ташкил этилди ва муқаддам ишлаб турган 28 та йўналишларнинг иш вақти тунги вақтларгача узайтирилиб, ушбу кўчаларда тунги вақтларда жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилди.

 

Халқаро транспорт коридорлари, логистика ва транзитни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар

 

2023 йилда 31 та хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан 200 480 дона рухсатнома бланкалари ўзаро айирбошланди, ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ўсган ёки 35 046 тага кўпайган.

Маълумот учун: ушбу кўрсаткич 2020 йилда 45 990 тани ташкил этган.

“Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” мультимодал транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича Баённома имзоланди ва темир йўл ташувларига чегирмалар берилди (ташиш харажатлари ўртача 15-20 фоизга арзонлашди).

Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистонмультимодал транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича Меморандум лойиҳаси ишлаб чиқилди, томонлар билан келишилди ва имзоланди (Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон).

Афғонистон ҳудудида миллий ташувчилар томонидан транзит ташувларини амалга оширишга ўрнатилган чеклов бекор қилинди.

“Ўзбекистон - Туркманистон - Каспий денгизи - Озарбайжон - Грузия портлари” мультимодал транспорт коридори бўйича 2023-2024-йилларга мўлжалланган “Чора-тадбирлар режаси” Озарбайжон томони билан имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида “Халқаро автомобиль қатнови тўғрисида” Битимнинг ички-тартибот процедуралари якунланди ва 2023 йил 15 февралдан кучга кирди.

Натижада, Озарбайжон ҳудуди орқали Ўзбекистоннинг юк ташувлари ҳажми 2023 йилда 21 фоизга ошди

Қашқардан-Андижонгача ва Пешовардан-Ғалабагача бўлган халқаро автомобиль ва темир йўлларида ташишни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур чора-тадбирлар лойиҳасида, "Андижон-Ўш-Иркештом-Қошғар" мультимодал транспорт йўлагида юк ташувлар ҳажмини 3 баробарга ошириш белгиланган.

Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўл лойиҳасини амалга ошириш бўйича лойиҳани молиялаштириш ва бошқариш модели аниқланиб, Қирғизистон томони билан келишувга эришилди.

Жорий йил 1-2 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти 1-чи транспорт форуми ҳамда Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 12-чи учрашуви доирасида “Беларусь – россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон - Покистон”, “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон - Туркия” ҳамда “Россия – Каспий – Туркманистон – Ўзбекистон - Қирғизистон” мультимодал транспорт йўлакларини ташкил этиш тўғрисида хужжатлар имзоланди.