Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги расмий веб-сайтига жойлаштириш мажбурий бўлган ахборотлар рўйхати

    Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтларига қуйидаги ахборотлар жойлаштирилади;

 

  1. Транспорт вазирлигининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
  1. Транспорт вазирлиги фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий, норматив ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш,   шунингдек ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар,   учрашувлар,   матбуот конференсиялари,   брифинглар,   семинарлар,   давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлигининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар,   шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Амалга оширилишида Транспорт вазирлиги иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотлар;
  1. Транспорт вазирлигининг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари,   улар ўтказиладиган сана,   жой ва вақт,   мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби;
  1. Транспорт вазирлигининг раҳбарлари тўғрисидаги маълумотнома тарзидаги ахборот (фуқароларни қабул қилиш кунлари ва ҳоказо) ;
  1. Транспорт вазирлигининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар,   уларнинг телефон рақамлари ҳамда почта манзиллари,   электрон почта манзиллари,   маълумот хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари,   жамоат транспортининг қатнов йўллари,   тўхташ жойларининг номлари ва йўналиш рақамлари;
  1. Транспорт вазирлигининг раҳбарлари, шунингдек ушбу органлар томонидан ваколат берилган мансабдор шахслар чиқишларининг ҳамда баёнотларининг матнлари;
  1. Транспорт вазирлиги ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;
  1. Транспорт вазирлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг рўйхати;
  1. Транспорт вазирлиги фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ҳамда ахборот тусидаги шарҳлар;
  1. Ариза, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисида ахборот;
  1. Транспорт вазирлигининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборот;
  1. Келиб тушган ариза, таклиф ва шикоятларни,   шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари ҳақидаги ахборот. 

   Транспорт вазирлигининг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.