Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари,
вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Қуйидагилар Департамент асосий вазифалари ҳисобланади:
а) ҳаво транспортини ривожлантириш соҳасида:
ҳаво транспорти соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
ҳаво транспорти соҳасида фаолият мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, ушбу соҳада давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари
ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳаво транспортида йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва оқилона ташкил этиш, ҳаво транспорти жадал ривожланиши ҳамда унинг инфратузилмаси барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, ҳаводаги ташувлар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
ҳаво транспорти соҳаси фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар
ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида рақобат муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5647-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-4143-сон Карорига мувофиқ ҳаво транспорти тизимини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторларни жалб этиш,
шу жумладан транспорт корхоналари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини уларга сотиш орқали эксперт баҳолашни амалга ошириш,
шу асосда ҳаво транспорти парки ва аэропорт инфратузилмасининг модернизация қилиниши ва янгиланишини таъминлаш;
ҳаво транспорти соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
ҳаво транспорти соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
ҳаво транспорти соҳасини ривожлантириш давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, шу жумладан аэропорт инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати назорат қилинишини мувофиқлаштириш;
мамлакат ҳаво транспортини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлаш ва Вазирлик раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш механизмларини жорий қилиш;
вазирлик департамент, бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, республика ҳаво транспорти соҳасидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлари якунлари бўйича тасдиқланадиган
«йўл хариталари»нинг Департамент ваколатига кирадиган масалалар юзасидан бажарилишини тизимли назорат килинишини мувофиқлаштириш;
“йўл хариталари” амалга оширилиши тўғрисида идоравий мансуб ташкилотлар томонидан батафсил маълумот, материал ва ҳисоботлар тақдим этилишини таъминлаш ва уларни муҳокама қилиш учун Вазирлик ҳайъати йиғилишларига киритиш;
тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
Ўзбекистон Республикаси авиаташувчиларини тайинлаш;
хорижий фуқаро ҳаво кемаларининг бир марталик ва мунтазам парвозларига рухсатномалар берилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
ҳукуматлараро ва идоралараро шартнома ва битимларни тузиш ва уларни ўзгартиш бўйича хорижий давлатлар авиация маъмуриятининг таклифларини таҳлил қилиш.
б) аэропортлар ва ер усти таъминотини ривожлантириш соҳасида:
аэропортларнинг узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
аэропортлар инфратузилмасини такомиллаштириш учун инвестицияларни,
шу жумладан аэропортларни бошқариш соҳасида давлат-хусусий шериклик
ва етакчи халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилиш механизмларидан фойдаланган ҳолда жалб қилиш;
аэропортларда авиаташувчилар йўловчиларига юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш, улар учун барча зарур қулай шарт-шароитларни яратиш;
аэропортлар тегишли хизматларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, йўловчилар, юк, почта ва багажга хизмат кўрсатиш жараёнини оптималлаштириш;
аэродромларни парвозларга ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни мувофиқлаштириш, парвозларнинг мунтазамлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш, аэродромларни таъминлаш ва уларни таъмирлашнинг замонавий усуллари жорий этилишини ташкил қилиш;
янги аэропорт ва объектларни қуриш, шунингдек амалдагиларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари экспертизасида иштирок этиш;
ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланиладиган ёқилғи ва бошқа ёқилғи-мойлаш материаллари билан узлуксиз таъминлашни мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг сифатини қатъий назорат қилиш;
ҳаво кемаларига технологик хизмат кўрсатиш учун махсус автотранспорт билан таъминлашни мувофиқлаштириш;
логистика соҳасида хизматларни сифатли кўрсатиш учун инфратузилмани такомиллаштириш ва қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
аэропортларда савдо, овқатланиш, йўловчиларга банк ва бошқа хизматлар кўрсатувчи замонавий объектлар тармоғини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ривожланишини ташкил этиш.
Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ижроси мунтазам равишда ўрганилиши ва назорат қилинишини таъминлайди, Вазирлик раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
ҳаво транспорти соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Вазирлик ҳайъатининг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Вазирлик ҳайъати мажлисларида Вазирлик раҳбарияти ҳузурида кўриб чиқиш учун Департамент юритадиган соҳага оид режалаштирилган масалаларни киритади;
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим
ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланишини таъминлайди;
бошқармалар, бўлимлар ва ҳудудий бўлинмаларда ижро интизомининг ҳолатини таҳлил қилади, таҳлил натижалари ҳақида Вазирлик раҳбариятига ахборот беради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси «йўл хариталари», қарорлари лойиҳаларининг комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлик таркибий бўлинмалари билан келишувини таъминлайди;
юкланган вазифаларга мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;
Департамент ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Вазирлик раҳбарияти учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
ҳаво транспортини ривожлантириш масалалари бўйича маълумотлар базаси ташкил этилиши, юритилиши, мунтазам тўлдириб борилиши ва янгиланишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ўтказадиган мажлисларга, шунингдек, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлик материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижроси назоратини таъминлайди;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади
ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;
ҳаво транспортини ривожлантириш дастурлари лойиҳалари жамоатчилик томонидан муҳокама қилинишини, улар бўйича таклифлар ва хулосалар умумлаштирилишини ташкил этади, уларнинг пухта ишлаб чиқилишини ва Вазирлик раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишини, ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган олдини олувчи чоралар қабул қилиш ҳамда амалга оширилиши мувофиқлаштирилиши ва тизимли назорат қилинишини, зарур тузатишлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
халқаро ҳамкорлик ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ҳаво транспортини ривожлантириш масалалари бўйича архив ва бошқа материалларни йиғиш, тизимлаштириш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича комплекс ишларни ташкил этади;
бажарилиши учун масъулият Департамент юкланадиган масалалар ва вазифалар ҳал этилишини таъминлайди;
Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
а) ҳаво транспортини ривожлантириш соҳасида:
ҳаво транспорти соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этади;
ҳаво транспорти соҳасида фаолият мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, ушбу соҳада давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари
ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;
ҳаво транспортида йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва оқилона ташкил этиш, ҳаво транспорти жадал ривожланиши ҳамда унинг инфратузилмаси барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, ҳаводаги ташувлар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этади;
ҳаво транспорти соҳаси фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар
ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида рақобат муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5647-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-4143-сон Қарорига мувофиқ ҳаво транспорти тизимини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5584-сон Фармонини амалга ошириш доирасида хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини,
шу жумладан транспорт корхоналари устав капиталидаги давлат улуши ва активларини уларга сотиш орқали эксперт баҳолашни амалга оширади, шу асосда ҳаво транспорти паркининг модернизация қилиниши ва янгиланишини таъминлайди;
ҳаво транспорти соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширади;
ҳаво транспорти соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлайди ва таҳлил қилади;
ҳаво транспорти соҳасини ривожлантириш давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, шу жумладан аэропорт инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати назорат қилинишини мувофиқлаштиради;
мамлакат ҳаво транспортини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлайди ва Вазирлик раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиш механизмларини жорий қилади;
вазирлик бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, республика ҳаво транспорти соҳасидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлари якунлари бўйича тасдиқланадиган
«йўл хариталари»нинг Департамент ваколатига кирадиган масалалар юзасидан бажарилишини тизимли назорат килинишини мувофиқлаштиради;
“йўл хариталари” амалга оширилиши тўғрисида идоравий мансуб ташкилотлар томонидан батафсил маълумот, материал ва ҳисоботлар тақдим этилишини таъминлаш ва муҳокама қилиш учун Вазирлик ҳайъати йиғилишларига киритади;
тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганади;
ички ва халқаро йўналишларда мунтазам қатновларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг авиаташувчиларини тайинлайди;
Ўзбекистон Республикаси авиаташувчиларининг янги халқаро ҳаво йўналишларини очиш ва мавжудларини янада ривожлантириш бўйича таклифларини кўриб чиқади ва хулосалар беради;
ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ташкил этилган маршрутлар бўйича хорижий авиакомпанияларнинг мунтазам халқаро рейсларини бажариш дастурини (жадвал) тасдиқлайди;
ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларга мувофиқ хорижий давлатлар ваколатли органлари билан ҳаво кемаларининг йўналишлари
ва парвозлар такрорийлигини, томонлар тақдим этган ҳаво кемалари турларини, ташиш сиғимлари ва халқаро ҳаво транспорти учун квоталарни, шунингдек уларни амалга ошириш шартлари келишилишини амалга оширади, кўрсатилган битимлар иловаларига ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқади;
хорижий давлатлар авиация маъмурияти ва делегациялари билан ҳаво қатнови масалалари бўйича ташкил этилган консультация ва музокараларда қатнашади.
б) аэропортлар ва ер усти таъминотини ривожлантириш соҳасида:
аэропортларнинг узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
аэропортлар инфратузилмасини такомиллаштириш учун инвестицияларни,
шу жумладан аэропортларни бошқариш соҳасида давлат-хусусий шериклик
ва етакчи халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилиш механизмларидан фойдаланган ҳолда жалб қилади;
аэропортларда авиаташувчилар йўловчиларига юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлайди, улар учун барча зарур қулай шарт-шароитларни яратади;
аэропортлар тегишли хизматларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди, йўловчилар, юк, почта ва багажга хизмат кўрсатиш жараёнини оптималлаштиради;
аэродромларни парвозларга ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни мувофиқлаштиради, парвозларнинг мунтазамлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширади, аэродромларни таъминлаш ва уларни таъмирлашнинг замонавий усуллари жорий этилишини ташкил қилади;
янги аэропорт ва объектларни қуриш, шунингдек амалдагиларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари экспертизасида иштирок этади;
ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланиладиган ёқилғи ва бошқа ёқилғи-мойлаш материаллари билан узлуксиз таъминлашни мувофиқлаштиради, шунингдек, уларнинг сифатини қатъий назорат қилади;
ҳаво кемаларига технологик хизмат кўрсатиш учун махсус автотранспорт билан таъминлашни мувофиқлаштиради;
логистика соҳасида хизматларни сифатли кўрсатиш учун инфратузилмани такомиллаштириш ва қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
аэропортларда савдо, овқатланиш шаҳобчалари, йўловчиларга банк
ва бошқа хизматлар кўрсатувчи замонавий объектлар тармоғи, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ривожланишини ташкил этади.