Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фахрий транспортчилар ва уруш қатнашчилари доимий эътибор ва эъзозда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.05.2024 1153 Yangiliklar

Мамлакатимизда кексаларни ҳурмат қилиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.


9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси, Фахрийлар кенгаши ҳамда ёшлар вакиллари билан ҳамкорликда байналмилал жангчи Масхут Хайдаров хонадонида бўлиб, фахрий ҳарбий ҳолидан хабар олишди. Нуроний отахонни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширишди.
Масхут Хайдаров мамлакатимиз транспорт тизимида кўп йиллар давомида фаолият кўрсатган, заҳматли меҳнати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган.
Самимий мулоқот давомида нуронийлар қўлини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлиб, фаровонлик, гўзал ҳаётга, меҳр-оқибатли, саховатли халқимизга кўз тегмаслигини тиладилар.