Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Уч авлод учрашуви

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.05.2024 152 Yangiliklar

Ёшларни ватанпарварлик ва она юртга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, шонли тарихимизни чуқур билиш руҳида тарбиялаш мақсадида 9-май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан мамлакатимиз транспорт тизимида фаолият юритган фахрийлар, соҳа ходимлари ва ёшлар иштирокида “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Учрашувда фахрийлар ўз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.
Тадбир сўнгида вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан фахрийларга эсдалик совғалари топширди.

Батафсил