Транспорт вазирлиги томонидан 2021 йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлар
натижалари тўғрисида маълумот
2021 йилнинг январь-декабрь ойларида амалга оширилган ишлар
2021 йил январь-декабрь ойларида темир йўл, ҳаво, автомобиль транспортларида жами юк ташувлари ҳажми 1,45 млрд тонна (ўтган йилга нисбатан 110,3 фоиз), юк айланмаси 42,7 млрд тонна/км ни (106,5 фоиз) ташкил этди.
Барча транспортда йўловчи ташиш ҳажми 5,8 млрд йўловчи (108,6 фоиз), йўловчи айланмаси 129,6 млрд йўловчи/км ни (109,5 фоиз) ташкил этди.
2021 йилда Транспорт Ўзбекистон Республикаси вазирлиги томонидан Транспорт соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида 17 та норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан 2 та қонун, 7 та Президент Фармон ва қарорлари ҳамда 8 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тасдиқланиб, амалиётга жорий этилди.
2021 йил 9 августда ЎРҚ-706 сонли “Транспорт тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 3 мартда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланди.
БМТнинг “Қуруқлик порти” тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимига қўшилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Автомобиль транспорти соҳасида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги “Aвтомобилда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5108-сон қарори қабул қилинди, унга асосан 2022 йил 31 декабргача муддатга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилди.
Ҳудудларда шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларида йўловчи ташишдан кўриладиган зарарлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги “Ҳудудлардаги жамоат автотранспорт фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 630-сон қарори тасдиқланди.
Йўловчи ташиш йўналишларини ташувчиларга бириктириш тендер жараёнларини рақамлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сон қарори қабул қилинди.
Республика бўйича барча йўловчи ташиш йўналишлари хатловдан ўтказилиб, республикадаги 174 та туман вилоят марказлари билан ҳамда 9259 та маҳаллаларни туман марказлари билан боғланганлик даражаси ўрганиб чиқилди. Натижада, 1 113 та маҳаллаларга жамоат транспорти қатновлари етиб бормаганлиги аниқланиб, ушбу маҳаллаларни жамоат транспорти билан қамраб олиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Ушбу чора-тадбирга асосан жорий 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида республика бўйича 88 та автобус ва 121 та йўналишли такси, жами 209 та янги йўналиш ташкил этилди ва бунинг натижасида мавжуд 9259 та маҳалладан 9227 таси ёки 99,7 фоизи автобус ва йўналишли такси йўналишлари билан қамраб олинди. Ушбу йўналишларда 345 та автобус, 241 та микроавтобус ва 734 та Дамас русумли автомобиллар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Шунингдек, 149 та янги автобуслар харид қилинди ҳамда Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида жами 7 та автостанциялар қурилди ва реконструкция қилинди.
Тошкент шаҳар жамоат транспортида транспорт карталаридан тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш мақсадида 46 та ойлик йўл чипталари ва транспорт карталар сотиш савдо шохобчалари (киоскалар) ва 61 та метро кассаларида харид қилиш имконияти яратилди.
1 900 дона ўзига-ўзи хизмат кўрсатувчи банк терминаллари (инфокиоскалар) ҳамда амалдаги электрон тўлов тизимининг мобил иловалари (АТТО, Payme, UZCARD, Click, Apelsin ва бошқалар тўлов тизимлари) орқали транспорт карталарини пул маблағлари билан тўлдириш тизими жорий этилди.
Тошкент шаҳрида барча йўналишга чиқарилаётган автобуслар стационар валидаторлар билан жиҳозланиши ҳамда метрополитеннинг барча бекатларида станционар валидаторлар ўрнатилиши таъминланиб, Ягона транспорт карталар ҳамда бир марталик QR-чипта орқали тўловни амалга оширилиши таъминланди.
Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишининг янги ҳамда Қўйлиқ ер усти ҳалқа йўналиши ва Сергели ер усти йўналиши ишга туширилиши билан 66 та автобус ва йўналишли такси йўналишлари мақбуллаштирилди, бунда 23 та йўналишлар ёпилди, 39 та йўналишлар қисқартирилди, ва 4 та янги йўналишлар очилди.
Тошкент метрополитенининг жами 5 та, хусусан, Сергели йўналишида 3 та Ўзбекистон йўналишида 2 та транспорт ўтиш боғламалари ташкил этилди.
Тошкент метрополитенининг 31 та ер ости бекатларида Wi-Fi тизими “UCeII” компанияси томонидан алоқа тизимлари йўлга қўйилди.
Темир йўл транспорти соҳасида
Темир йўлларда логистика хизматларини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2021 йил учун:
экспорт қатновида ташиладиган юкларни ташишда халқаро тариф ставкалари ўрнига 60 фоизгача камайтирилган маҳаллий тариф ставкалари;
импорт қатновида юкларни ташишда 50 фоизгача, ҳамда транзит қатновида Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистон юкларини ташишда 65 фоизгача чегирмалар тақдим этилди.
Хорижий экспертлар (BCG ва Dutsche Bahn) таклифларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг темир йўл транспорти соҳасидаги таркибий ислоҳотлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари шаҳар ва туманларини боғловчи айланма йўналишли электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилди.
Андижон-Хива-Андижон йўналишида темир йўл қатновлари йўлга қўйилди.
Локомотив паркини янгилаш мақсадида Хитойдан 17 та электровоз олиб келинди.
Андижон вилоятида Хонобод вокзали тўлиқ реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.
2021 йилнинг 24 июлида (13 вагондан иборат) биринчи Talgo-250 электропоезди ва тўрт дона эконом тоифали вагонлари ҳамда 29 сентябрда иккинчи Talgo-250 электропоезди Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда тасдиқланиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент метрополитени учун ўнта тўрт вагонли метро поездларини харид қилиш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида” 2021 йил
12 январдаги ПҚ-4943-сон қарорига мувофиқ жорий йилнинг август ойида 5 та ва октябрь ойида 5 та тўрт вагонли метрополитен поезди олиб келинди. Мазкур поездларнинг йўл синов ишлари якунланди ва фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон шаҳрида темир йўл устидан устидан ўтувчи Бобур шоҳ кўчасининг 2 та қисмини туташтирувчи йўл ўтказгич қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ҳаво транспорти соҳасида
Зиёратчиларни ташиш дастури бўйича хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун эълон қилинган тарифларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинди.
Халқаро аэропортларида хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари тарифлари 43 фоизга туширилди.
Коронавирус пандемиясининг авиация соҳасига салбий таъсирини инобатга олиб “Uzbekistan airways” авиакомпания барқарорлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
авиакомпаниянинг хориждаги самарасиз ваколатхоналарини ёпилди;
норентабел йўналишлардаги авиақатновларни бекор қилинди;
авиачипталарни сотиш бўйича аксарият Бош агентлар билан шартномалар бекор қилинди;
авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар (IATA) комиссия миқдори 9 фоиздан 5 фоизга туширилди.
маҳаллий йўналишларда авиачипталар нархи 15-20 фоизга арзонлаштирилди.
маҳаллий авиақатновлар сони 17 тадан 48 тагача кўпайтирилди.
Шунингдек, йўловчиларга қўшимча қулайлик ва чегирмалар тақдим этиш мақсадида “Uzbekistan Airways” томонидан авиачипталарини Click мобил иловаси орқали харид қилинганда, 2 фоизгача “Кеш-бэк” қабул қилиб олиш имконияти яратилди.
Авиакомпаниянинг расмий веб сайти орқали тўғридан-тўғри харид қилинган авиачипталарга 3 фоиз чегирма тақдим этилмоқда.
Йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида барча авиақатновларга онлайн рўйхатдан ўтиш ва жойларни танлаш (пуллик) тизими жорий этилди.
Юридик шахсларга авиачипталарни харид қилиш ва ҳисоб варақаларини веб сайт орқали расмийлаштириш имкони яратилди
“Тошкент” халқаро аэропортида йўловчилар ва кузатувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида таксилар, сайёҳлик автобуслари ва чет эл делегацияларининг транспорт воситаларига аэропортнинг эстакадасидан фойдаланиш имконияти яратилди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” агентлиги томонидан бир кун ичида хорижий авиакомпаниялар томонидан зиёрат туризми бўйича чартер рейсларни амалга ошириш юзасидан келиб тушган сўровномаларни кўриб чиқиш ва жавоб бериш тизими яратилди (Аввал ушбу муддат 72 соат бўлган).
“Uzbekistan Helicopters” томонидан Франциянинг “Airbus Helicopters” компаниясида ишлаб чиқарилган 2 та янги “Airbus-H125” русумли вертолёт олиб келиб, аҳоли учун турли йўналишларда парвозларни амалга ошириш йўлга қўйилди.
Шунингдек, тузилган шартнома асосида 2021 йил 13 ва 20 декабрь кунлари яна 2 та янги “Airbus-H130” русумли вертолётлар ўрнатилган тартибда етказиб берилди. Ҳозирда вертолётларни йиғиш жараёни олиб борилмоқда.
“Uzbekistan Airways” АЖ Боинг компанияси билан “Тўртта янги Боинг-787 ҳаво кемаларини харид қилиш” тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ сўнгги ҳаво кемаси етказилишига эришилди. 2021 йил 5 май куни Тошкент халқаро аэропортида “Dreamliner” номли олтинчи Boeing 787 ҳаво кемаси олиб келинди.
2021 йил 21 октябрь куни Uzbekistan Airways Technics ҳудудида Nesterov Aviation компанияси BySky авиакомпанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида минтақавий, хизмат кўрсатиш ва санитария авиациясини ривожлантириш учун Швейцариянинг реактив Pilatus PC-24 ва турбовинтли PC-12 NG самолётлари имкониятлари тақдимоти ташкиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4798-сонли қарорининг 11-банди 2-хатбошисида берилган топшириқ ижросини таъминлаш доирасида Сўх туманида ҳаво кемалар ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ва маъмурий бино қуриш ишлари якунига етказилди ҳамда 2021 йил 1 ноябрь куни “Humo Air” МЧЖ томонидан Фарғона-Сўх-Фарғона йўналишида АН-2 русумли ҳаво кемасида техник рейс амалга оширилди.
2021 йил 12 декабрь кунидан бошлаб “Humo Air” МЧЖ авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлади.
Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширувчи хорижий авиакомпанияларнинг ИАТАнинг “2021-2022 Қиш” мавсумида тегишли йўналишлардаги парвоз жадваллари тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 176-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 23 сентябрь куни “Air Marakanda” МЧЖ ХК ва “Uzbekistan Airports” АЖ ўртасида “Самарқанд” халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш” лойиҳасининг давлат-хусусий шериклик битими имзоланди.
Аэропортда янги замонавий, соатига 1200 нафар йўловчиларга хизмат кўрсатадиган аэровокзал қурилишига бош пудратчи этиб “Enter enginering” L.T.D қурилиш ташкилоти белгиланган. Барпо этиш ишлари фоиз ҳисобида 80 фоизга, амалга оширилган ва қурилиш ишлари давом этмоқда.
Шу билан бирга, “Самарқанд халқаро аэропорти“ ҳудудида узунлиги 3105 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги ва 24 та самолёт тўхташ жойига мўлжалланган перронни ўз ичига олган янги аэродром мажмуаси қурилиши тўлиқ якунланди.
Қатар ва БАА авиация маъмуриятлари билан икки томонлама музокаралар натижасида Ўзбекистон билан Қатар ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон билан БАА амалдаги авиақатновларнинг сонини ошириш ҳамда янги қатновлар очиш бўйича келишувларга эришилди.
Халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш соҳасида
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўл қурилиши лойиҳаси бўйича видеоконференцалоқа орқали 4 та учрашув ўтказилди, 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича уч томонлама “Йўл харитаси” имзоланди, Лойиҳа офислари ташкил этилди, Қирғизистон ва Хитой томонлари ўз ҳудудида йўналиш бўйлаб дастлабки экспедициясини амалга оширди.
“Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича Тошкент шаҳрида 5 томонлама (Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Россия ва Қозоғистон) учрашув ташкил этилди. Учрашув якунида 2 та йўналиш бўйлаб 2022 йилда қўшма экспедиция ўтказишга келишилди ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Миллий экспортёрларимиз учун юкларни темир йўлда ташиш бўйича қулайликлар яратиш мақсадида асосий халқаро йўналишлар бўйича темир йўл ташувлари тарифларига 50-70 фоизгача чегирмалар сақланиб қолишига эришилди.
“Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон - Грузия” мультимодал йўналишида Ўзбекистон орқали транзит ташувлари 2021 йил якунга кўра 1,7 баробарга ошиб (2020 йилнинг мос даврига нисбатан) 134,7 минг тоннани ташкил этди.
Мазкур мультимодал йўналишни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича имзоланган 5 томонлама Баённомага Туркия томонининг қўшилишига эришилди.
“Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон - Уммон” йўналишида ташувларни ривожлантириш мақсадида Туркманистон ва Эрон ҳудуди орқали республиканинг ташқи савдо юклари ташилиши учун 70 фоизгача чегирмалар олинишига эришилди.
Натижада, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида жами халқаро юк ташувлари 3,4 баробарга ошиб 1,08 млн тоннани ташкил этди.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида жами халқаро юк ташувлари 1,4 баробарга ошиб 1,33 млн тоннани ташкил этди.
Туркий Кенгаш доирасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида автомобиль транспортида юк ташиш жараёнини соддалаштириш мақсадида илк маротаба E-Permit тизимидан фойдаланиб пилот автокарвони ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Universal Logistic Services" (Тошкент), "Ахтачи" (Андижон) ва "Termez Cargo Center" (Термиз) логистика марказлари Туркий Кенгашга аъзо давлатлар Биродар портлар келишувига аъзо бўлди (2021 йил 14 октябрь).
Транспорт вазирлиги ҳамда Корея Транспорт Институти (КОТИ) ўртасида Тошкент, Қарши ва Урганч шаҳарларида транспорт тизимини моделлаштириш лойиҳасини Корея грант маблағлари ҳисобига амалга ошириш бўйича Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
2021 йил 25 ноябрь куни Туркманистон билан автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун 2020 йилда коронавирус пандемияси сабаб фаолиятига чеклов қўйилган “Хўжайли” ва “Шовот” чегара ўтказиш пунктлари ўз иши қайта тикланди ва ушбу ўтказиш пунктларида контактсиз юк ташувлари йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш ташаббусини амалга ошириш доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон
ва Ўзбекистондан минтақавий мустақил тадқиқот марказлари ва ваколатли давлат органлари вакиллари билан Концепция ишлаб чиқилди.
БМТнинг “Қуруқлик порти” тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимига қўшилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда 2021 йил 5 октябрдаги ПҚ-5256-сон қарор билан Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг «Қуруқлик портлари» тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимига қўшилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали хавфли юкларни транзитини амалга ошириш бўйича Ҳукуматлараро Келишув лойиҳаси тайёрланди ва Тожикистонга Олий даражадаги ташриф доирасида Транспорт вазирлари томонидан имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида Савдо ва транзит бўйича Ҳукуматлараро келишув лойиҳаси тайёрланди ва 2021 йил 15 июлда Тошкент шаҳрида имзоланди. Мазкур Келишув билан икки мамлакат ўртасида ва улар орқали транзит йўловчи ва юк ташиш учун ҳуқуқий асос яратилди.
Озарбайжон, Афғонистон ва Европа Иттифоқи давлатлари юк автомобилларига Ўзбекистонга кириш ва транзит йиғим ставкаларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан таклифлар маъқулланди.
Автомобилда халқаро юк ташувларини амалга оширишда хорижий давлатлар билан автотранспорт йиғимлари бўйича тенгликни таъминлаш ва пандемия шароитида альтернатив транспорт йўлакларини ривожлантириш мақсадида:
Озарбайжон юк автомобилларига кириш ва транзит йиғим ставкаларини дифференциал, яъни юк кўтариш қувватларига кўра (10 тоннагача – 100 долл., 10 тоннадан 20 тоннагача – 150 долл., 20 тоннадан юқори – 200 долл.) белгиланди;
Афғонистон юк автомобилларига кириш ва транзит йиғим ставкалари 8 баробарга, яъни амалдаги 400 доллардан 50 долларга пасайтирилди;
Европа Иттифоқи давлатлари юк автомобилларига кириш ва транзит йиғим ставкасини алоҳида ўрнатиб, амалдаги 400 доллар ўрнига 150 доллар миқдорда белгиланди.