Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Авиация соҳасида гендер тенглик масалалари"га бағишланган иккинчи Глобал Саммит ўтказилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.07.2023 4176 Yangiliklar

2023 йил 5 - 7 июль кунлари Мадрид шаҳрида халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти ИКАО томонидан "Авиация соҳасида гендер тенглик масалалари"га бағишланган иккинчи Глобал Саммит ўтказилди. Саммитда Транспорт вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этишди.

Глобал Саммитнинг асосий мақсади жаҳон авиациясида гендер тенглигини таъминлаш, ҳаво транспорти соҳасида сиёсатни ишлаб чиқиш ва режалаштиришда гендер тенглиги масалаларини ҳисобга олишни таъминлаш, аёлларни авиация соҳасига жалб этиш, иш жойларида шароитлар яратиш ва авиация соҳасида аёлларнинг таълим олишидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган дунёнинг етакчи амалиёт ва тажрибалари, дастур ва ташаббуслари тўғрисида фикр алмашишдан иборат бўлди.