Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.12.2019 3561 Yangiliklar

Бугун Транспорт вазирлигида Ўзбекистон гендер комиссияси ва Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази мутахассислари иштирокида хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, аёлларнинг ҳокимият ҳамда бошқарув соҳаларида салоҳиятини тўла намоён этиши учун зарур шароитларни яратиш масаласида суҳбат бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқот давомида бугунги кунда фаол истеъмолда бўлган гендер сўзининг тушунилиши ва қўлланиш ҳолатларидаги нотўғри талқин ва тасаввурлар борасида фикр алмашилди.  

Гендер тушунчаси фақат аёллар манфаатларини ифодаламайди. Ҳар икки жинс вакилларининг ўз орзу ва мақсадлари сари дадил одимлаши, ҳаёт сифатини ошириш учун бир хил имкон бериш кераклигини илгари суради, холос. Айнан ривожланган жамиятнинг талабларидан бири бу эркак ва аёл ҳуқуқлари тенглигининг таъминланишидадир. Бу эса ўз навбатида ҳар бир мамлакатда сиёсий ва иқтисодий ўсишга эришишда катта ёрдам бериши мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилди. 

Гендер тенглик жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда долзарб аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда янада яққол намоён бўлмоқда. Бугун оилада, жамиятда, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилаётгани борасида сўз борди.