Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Биз зўравонликка қаршимиз!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.12.2023 918 Yangiliklar

Биз зўравонликка қаршимиз!

Мамлакатимизда 25 ноябрдан 10 декабргача "Зўравонликка қарши 16 кун" шиори остида ўтказилаётган кампания доирасида Транспорт вазирлигида "Зўравонликнинг олдини олишда фаол бўлинг" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тарғибот тадбирида USAIDнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича лойиҳаси Фуқаролик жамияти билан ишлаш ва гендер тенглиги бўлими раҳбари М.Инакова иштирок этди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш бўйича бир қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Ушбу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қонунлар юзасидан тушунтиришлар берилди, миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.